Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси  Вилоят ҳокимининг 2018 йил 19 сентябрдаги 472-сонли қарорига асосанқуйидаги давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига “НОЛ” харид қийматида бепул бериш бўйича ОЧИҚ ТАНЛОВ САВДОЛАРИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

     

    Объектнинг номи

    Жойлашган манзили

    Балансда сақловчи

     

    Танлов шартлари

    Энг кам инвестиция миқдори

    (млн. сўм)

    Бажариш муддати

    (йил)

    Яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори

     

    “Омборхона” бино ва иншоотлари

    Мирзаобод тумани,

    Деҳқонобод МФЙ

    Мирзаобод туман ҳокимлиги

    500

    1

    10

     

    Озиқ-овқат сақлаш биноси

    Оқолтин тумани,

    Шодлик маҳалласи

    Оқолтин туман ҳокимлиги

    400

    1

    5

     

    “Устахона” биноси

    Оқолтин тумани,

    Аҳиллик маҳалласи

    Оқолтин туман ҳокимлиги

    300

    1

    5

     

    Маданият саройи (клуб) биноси

    Сардоба тумани,

    Чулқувар ҚФЙ

    Сардоба туман ҳокимлиги

    300

    1

    10

     

    Собиқ Республика минерал ўғитлар базасининг “Ошхона” биноси

    Ховос тумани, Гулбулоқ ШФЙ, Мустақилликнинг 25 йиллиги МФЙ

    Ховос туман ҳокимлиги

    300

    1

    10

     

    4 қаватли “Ётоқхона” биноси

    Оқолтин тумани, Сардоба шаҳарчаси

    Оқолтин туман ҳокимлиги

    2000

    2

    200

     

    “Омборхона” бино ва иншоотлари

    Гулистон шаҳар, Обод Юрт маҳалласи

    Сирдарё вилоят Суд тиббий экспертиза бюроси

    2000

    2

    20

     

    Собиқ 9-сонли шаҳобча (собиқ Халқ банки биноси)

    Мирзаобод тумани, Хақиқат МФЙ

    Мирзаобод туман ҳокимлиги

    100

    1

    5

                 

    Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади. Инвестиция киритиш мобайнида яратилган иш ўринлари, фаолият кўрсатиш йўлга қўйилгандан сўнг кейинги 1 (бир) йил давомида сақланади.

    Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатади, бунда баҳолашга кетадиган сарф-ҳаражатлар танлов ғолиби томонидан қопланади.

    Танловда қатнашиш учун инвестор оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида икки иш куни олдин Ҳудудий танлов комиссияси кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этади.

    Танлов таклифида танлов шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари:

    - инвестиция мажбурияларининг таклиф этилаётган миқдори (суммаси), уларни тўлаш ва бажариш шакли, муддати, ишга тушириш шартлари, яратилиши кўзда тутилган янги иш ўринлари сони;

    - бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), янги асбоб-ускуналар, инвентарлар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, замонавий талабларга жавоб берадиган дастлабки қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари;

    - ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирлаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хом ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш;

    - сотиш объектининг қурилиш ости фойдаланиш майдонини тиклаш ва хизмат кўрсатиш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари.

    Танлов ўтказиш муддати: талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар 2018 йил 26 октябрь куни, соат 16:00 да, Сирдарё вилояти Рақобат бошқармаси, Гулистон шаҳри, 3-мавзе, Ўзбекистон шох кўчаси, 3-уйда очилади, танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий танлов савдолари ҳар ҳафтанинг жума кунлари, соат 16:00 да вилоят Рақобат бошқармасида худудий танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

    Очиқ танловда қатнашишга буюртманома қабул қилиш танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган санадан бошланади ва икки кун олдин тамом бўлади.

    Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёки почта орқали Давлат рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (танлов комиссиясининг ишчи органи)га танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

    юридик шахслар учун – давлат рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

    жисмоний шахслар учун – паспорт нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

    талабгорнинг молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини ва (ёки) тегишли тармоқда илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқловчи хужжатлар.

    Тақдим этилган хужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

    Танловда таклиф этилган шартлар доирасида тегишли ҳужжатларни тақдим этган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (хорижий сармоядорлар) қатнашишлари мумкин.

    Қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри, 3-мавзе, Ўзбекистон шох кўчаси, 3-уй, вилоят Рақобат бошқармаси.

    Маълумот учун телефонлар: (0367) 226-53-15, 226-53-12.

    Факс: (0367) 226-53-15.

    Е-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра..

    Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz, www.gkitorg.uz, www.uzmls.uz.

    Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

    Танлов савдоларида қатнашиш ёки ҳужжатларни топшириш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (8-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади! Танлов савдоларига марҳамат қилинг!

    Attachments:
    Download this file (Объявление-Сирдарья.doc)Yuklash[doc]62 kB
    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech