Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  • eye  
       
     
    sino zavodi

    Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторларини Самарқанд шаҳри, Спитамен кўчаси 270-уйда жойлашган, электротехника ва электрмаиший маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “SINO” акциядорлик жамиятининг 88,8% миқдоридаги давлат акцияси пакетини “ноль” ҳарид қийматида сотиш бўйича қайта танлов савдоларига таклиф қилади.

    sino zavodi

    Инвестор корхонанинг кредиторлар олдидаги қарзини тўлаши, икки йил муддатда 15 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиш орқали фаолиятни соғломлаштириши ҳамда қўшимча 350 та иш ўрни яратиши лозим бўлади. Танлов савдоси жорий йилнинг 21 август санасида бўлиб ўтади.

    Талабгорлар билдирган таклифлар конвертининг бир нусхаси 2019 йил 21 август куни, соат 09:00 да, Самарқанд вилоят хокимлигининг (Кўк-Сарой майдони, 1-уй) биносида очилади. Давлат активи шу куни сотилмаган тақдирда навбатдаги танлов савдолари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари, соат 09:00 да вилоят хокимлиги биносида ҳудудий танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

    Қўшимча маълумотларни (0366) 237-71-45, (99) 595-55-12 телефон рақамлари ёки Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., samdavaktiv.uz веб-сайтлари орқали, шунингдек, Самарқанд шаҳар, Мир Саид Барака кўчаси, 49-уй, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилоят худудий бошкармаси хусусийлаштириш бўлимидан олишингиз мумкин. 

    Ҳурматли тадбиркорлар! Танлов савдоларида қатнашиш ёки ҳужжатларни топшириш жараёнида қонуний ҳуқуқларингиз бузилаётганини билсангиз Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (0371) 259-21-37 ёки (0371) 259-20-10 ишонч рақамлари орқали хабар беришингиз сўралади. 

    Танлов савдоларига марҳамат!

     

    Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech