Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  • eye  
       
     

    photo 2019-08-09 13-32-47Долзарб масалалардан бири бўш турган биноларни салоҳиятли тадбиркорлар, инвесторларга сотиш орқали иқтисодиётда янги, истиқболли корхоналарни ишга тушириш ва ҳудудларда янги иш ўринларини яратишдир. Бу борада Хоразм вилоятида ҳам қатор ишлар амалга ошириляпти.

    Шаҳар ва туманларда бўш турган давлатга тегишли бино иншоотлари тадбиркорларнинг ўз фаолиятини кенгайтиришлари учун "E IJRO AUKSION" ягона электрон онлайн савдо майдончаси орқали шаффоф ва ошкоралик тамойили асосида ижарага бериляпти.

    “Хоразм вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУК томонидан жорий йилнинг июл ойидан бошлаб вилоятнинг 12 та шаҳар ва туманлари кесимида жами 97 та давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар савдо майдончасига жойлаштирилган бўлиб, ундан танлов ўтказилган 48 та бино-иншоотга йиллик 424,3 млн.сўм ижара ҳақи ҳисобланиб, уч томонлама ижара шартномалари расмийлаштирилди.

    Маълумот ўрнида бугунги кунда 47 та давлат мулки бўлган бино иншоотлар савдо майдончасига жойлаштирилган. Ушбу давлат объектларини ижарага олиш истагини билдирган тадбиркорлар маълумотларни www.e-auksion.uz сайти орқали олишлари мумкин бўлади.

     

    Б.Сабиров 

    Хоразм вилояти давлат мулкини

    ижарага бериш маркази директори

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech