Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    photo 2020-01-07 09-06-23Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 3-иловасида япониялик ҳамкорлар билан амалга ошириладиган лойиҳалар тасдиқланган.

    2019 йилнинг декабр ойида Японияга амалга оширилган расмий ташриф доирасида мазкур илованинг 37-бандида Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Япониянинг “Sawada Holdings” компанияси энг йирик мулкдори таъсисчилигидаги “H.I.S. Co. LTD” компанияси томонидан “Asia Alliance bank” капиталига инвестиция киритиш юзасидан Келишув имзоланган.

    Бугунги кунда инвестор томонидан банкнинг молиявий ҳолати ўрганилаётган бўлиб, ушбу жараён якунлангач, нарх бўйича қўшимча музокаралар олиб борилади.

    Якуний битим имзоланганидан сўнг, маълумотлар оммавий ахборот воситалари, агентликнинг расмий веб сайти ва ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинади.

    Агентлик ўз навбатида барча оммавий ахборот воситалари билан очиқ ва яқин ҳамкорликда ишлаш учун доим тайёр эканини билдиради.

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech