Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    2020-01-09 155229Давлат активларини бошқариш агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-4300-қарори талабларига мувофиқ “Шоҳруд” акциядорлик жамиятининг устав фондидаги 51,0 фоиз давлат акция пакетини сотиб олиш бўйича биржа савдога таклиф этади!

    Савдога чиқарилаётган давлат акция пакети тўғрисида қисқача маълумот.

    Эмитент номи – “Шоҳруд” АЖ (Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Б.Нақшбанд кўчаси, 195-уй. Индекс: 200100).

    Эмитентнинг фаолияти-ихтисослиги – алкогоь маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

    Давлат акцияларини савдога қўйиш санаси ва жойи – давлат акциялари 2020 йил

    8 февралдан “Тошкент РФБ” АЖ савдога қўйилди.

    Савдога чиқарилаётган акцияларнинг эмитент устав фондидаги фоизи – 51,0 фоиз.

    Савдога чиқарилаётган давлат акцияларининг умумий сони – 3 062 112 (уч миллион олтмиш икки минг бир юз ўн икки минг) дона оддий акция.

    Бир дона акциянинг номинал қиймати – 500 (беш юз) сўм.

    Савдога чиқарилаётган давлат акция пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 11 874 430 000 (ўн бир миллиард саккиз юз етмиш тўрт миллион тўрт юз ўттиз минг) сўм.

    Эмитентнинг устав фонди миқдори – 3 002 064 000 (уч миллиард икки миллион олтмиш тўрт минг) сўм.

    Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ.

    Лотлар сони – битта лот.

    Эмитентнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни сотувчи, эмитент, фонд биржаси ва сотувчи инвестиция воситачисининг веб сайтлари ва интернет каналларидан олиш мумкин.

    Талабгорлар эълон берилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кун ичида “Тошкент РФБ” АЖнинг махсус портали (сайти) (www.uzse.uz) орқали биржа қоидаларига мувофиқ давлат акция пакетлари сотиб олиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари керак.

    Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

    Биржа савдога чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланилади.

    Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.

    Қўшимча маълумот ва саволлар юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилишингиз мумкин:

    Сотувчи: Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси.

    Манзил: 200104, Бухоро шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 10-уй.

    Мурожаат учун телефонлар: (0-365) 221-53-30, 221-70-40.

    Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

    Веб сайт: www.davaktiv.uz

    Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ.

    Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси, 107-уй.

    Мурожаат учун телефонлар: (+998 90) 993-95-58. Факс: (0-371) 267-34-96.

    Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

    Веб сайт: www.ndvakt.uz

    Эмитент: “Шоҳруд” АЖ.


    Манзил: Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Б.Нақшбанд кўчаси, 195-уй. Индекс: 200100.

    Мурожаат учун телефонлар: (0-365) 225-06-77, 225-57-72.

    Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

    Веб сайт: www.shohrud.uz

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech