Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    1Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни давлатга тегишли бўлган қуйидаги акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади.

     

     

    Савдога чиқарилаётган давлат акция пакетлари тўғрисида қисқача маълумот:

    Эмитент номи – “Ўрта осиё транс” акциядорлик жамияти (Тошкент шаҳар, Сергели тумани, С. Олимов кўчаси, 24-уй);

    Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи – давлат акциялари 2020 йил 17 февралдан “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига қўйилади;

    Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи – 51,0 фоиз;

    Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 371 964 дона оддий акция;

    Бир дона акциянинг номинал қиймати – 2035,0 сўм;

    Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 87 222 973 171 сўм;

    Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 1 484 215 040 сўм;

    Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;

    Лотлар сони – 1 (бир) та;

    Талабгорлар 2020 йилнинг 17 февралидан бошлаб “Тошкент РФБ” АЖнинг махсус платформаси орқали биржа қоидаларига мувофиқ давлат акция пакетлари сотиб олиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари мумкин.

    Қўшимча сифатида шуни маълум қиламизки, “Ўрта осиё транс” АЖ устав капиталидаги 51,0 фоиз давлат акциялари  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-4300-сонли қарорига мувофиқ савдоларга чиқарилган.

    Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилади.

    Давлат акция пакетларини биржа савдоларида сотиб олиш бўйича барча саволларга Агентликнинг инвестиция воситачиси ҳисобланган “Mulk Sarmoya Brokerlik Uyi” АЖга мурожаат қилиш орқали билиб олишингиз мумкин.

    Қўшимча маълумот ва саволлар юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

    Сотувчи: Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 6.

    Телефонлар: (+99871) 259-22-29, 259-22-35, 259-22-56, 259-20-91.
    Электрон почта:Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

    Веб-сайт: www.davaktiv.uz

    Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ

    Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.

    Телефон рақами: +99890 993-95-58, Факс рақами: 0371 267-34-96

    Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

    Веб сайт: www.ndvakt.uz

    Эмитет: “Ўрта осиё транс” АЖ, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, С. Олимов кўчаси, 24-уй

    Телефон рақами: (+998 90)168-23-33

    Веб сайт: www.catrans.uz

    Ҳурматли тадбиркорлар! Савдо пайтида сизнинг ҳуқуқларингиз бузилса, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ишонч телефонига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Ишонч телефони: (0371) 259-21-37, 1082.

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech