Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    photo 2020-01-11 10-35-20Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан навбатдаги пресс-тур ташкил этилди.

    Дастлаб оммавий ахборот воситаларига агентлик томонидан давлат активларини самарали бошқаришда амалга оширилаётган ягона давлат сиёсати, корхоналарга илғор хорижий тажриба асосида замонавий корпоратив бошқарув шакл ва усулларини жорий қилиш, активларни хусусийлаштириш, ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш, фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш, банкротлик, баҳолаш фаолиятини тартибга солиш борасида Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.

     

     

    Вилоятда ўтган 2019 йил якунига қадар тузилган шартномаларга мувофиқ 32 миллиард 257 миллион сўм миқдорида инвестиция киритилиши режалаштирилган 28 та объект бўйича амалда 69 миллиард 475 миллион сўмлик сармоя  киритилди. Инвестиция киритиш режаси 215 фоизга бажарилиб, 738 та янги иш ўрни яратилган. Инвесторларга ўрнатилган тартибда мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи билан давлат ордерлари берилган. 83 та давлат мулки объекти (улушлари) инвестицивий ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган ҳолда “Е-ijro Auksion” электрон савдо майдончасининг савдоларига чиқарилган. Шундан 41 та давлат мулки объекти 34 миллиард сўмга 16,4 миллиард сўмлик инвестиция киритиш ва қўшимча 359 та иш ўрни яратиш шарти билан сотилди.

     

    Пресс-тур иштирокчилари Жиззах шаҳри, Пахтакор, Мирзачўл ҳамда Ғаллаорол туманларида бўлишди. Давлат активларини бошқариш агентлиги мутахассислари ва жамият раҳбарлари ҳудудлардаги ижтимоий инвестиция мажбурияти эвазига сотилган “Сатурн голд стар агро саноат экспорт” МЧЖ, давлат улуши сотилиши белгиланган “Дўстликшаробсавдо” МЧЖ, Ғаллаорол туман ҳокимлигига қарашли собиқ маъмурий ва омборхона бинолари ўрнида ташкил этилган “Сангзор текстил” МЧЖларида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

     

    “Жиззахпластмасса” АЖда корпоратив бошқарув бўйича амалга оширилаётган ишлар ва кутилаётган самаралар ҳақида маълумотга эга бўлишди.

    12 миллиард 500 миллион сўм миқдорида инвестиция киритиб, 160 та янги иш ўрни яратиш шарти билан “ноль” қийматда сотиб олинган “Сангзортекстил” масъулияти чекланган жамияти фаолияти барчада бирдек қизиқиш ўйғотди. Боиси МЧЖ томонидан инвестиция киритиш мажбурияти ортиғи билан бажарилиб, йилига 8 минг тонна пахтани қайта ишлаб чиқариш қувватига эга ип-калава корхонаси барпо этилди ва 350 та янги иш ўрни яратилди.

    Пресс-тур иштирокчилари Ш.Рашидов туманидаги инвестиция киритиш шарти билан бўш турган бинода барпо этилган “Отажонлар нияти” мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди. Пресс-тур давомида мактабгача таълим муассасаси ҳудудида ёз фаслида ичимлик суви бўлмаслигини аниқланди. Журналистлар шаҳар Сув оқава ташкилоти мутасаддисининг ёз фаслида бу масала ижобий ечилиши ҳақида фикрларини ёзиб олишди.

     

    https://youtu.be/uoBSVv6wFM8

     



    Ахборот хизмати

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech