Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    alisher-navoiyБу йил юртимизда улуғ шоир, буюк мутафаккир, таниқли давлат ҳамда жамоат арбоби Мир Алишер Навоий ҳазратларининг 579 йиллиги нишонланади. Шу муносабат билан Давлат активларини бошқариш агентлигида ҳам ғазал мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий таваллудига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

    Агентлик марказий аппарати, таркибий бўлинмалари ходимлари иштирок этган тадбирга Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт институти катта ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Хуснигул Жўраева таклиф этилди.

    nav 2020

    nav1 2020

    nav2 2020

    Тадбирда дастлаб, Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. Шундан сўнг, Навоий ижодий меросининг ижтимоий-маданий ҳаётда тутган ўрни ниҳоятда улуғ экани ҳақида сўз борди. Навоий асарларини илмий ўрганиш ва унинг ижодини ёшлар маънавий тафаккурига етказиш масаласига тўхталинди. Қайд этилганидек, ул зоднинг ижоди ва ҳаётида 3 та муҳим жиҳат устивордир. Дўстлик, тилга муносабат ва ёшларга ҳомийлик.

    Навоий асарлари ёшларга олам ва одамга боғлиқ ҳодисалар моҳиятини англаш, инсонга хос туйғуларнинг рангин қирраларини ҳис этиш, инсоний фазилатлар ва нуқсонлар моҳияти ҳақида кенгроқ ва жиддийроқ ўйлаш имконини бериши таъкидланди.

    Шундан сўнг, агентлик ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган ва 40 кишидан ортиқ ходим ўртасида ўтказилган “Навоий ҳақида 10 савол” викторинаси ғолиблари номи эълон қилинди. Унга кўра, 10 та савол орасидан энг кўп жавоб берган агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ходими Шоҳрух Мадихоновга “Хамса” асари совға қилинди.

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech