Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  • eye  
       
     

    Презентация семинар-22Бугунги кунда Республика ҳудудларида бўш турган давлат мулки объектидан самарали фойдаланиш шу жумладан, тадбиркорларга бериш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Жумладан, 1810 та бўш турган объектдан 610 таси бўйича тегишли чоралар кўрилган. Хусусан, 40 таси сотилган, 240 тасини электрон савдоларига қўйиш белгиланган, 66 таси давлат-хусусий шериклик асосида танловга қўйилган, 23 таси ижарага бериш жараёнида, 96 таси ишга тушган, 26 таси бузилган, 39 таси кам таъминланган оилаларга уй-жой сифатида берилган, 79 та объект реконструкция қилиш бўйича инвестиция дастурига киритилган. Қолган 1193 та бўш турган объектдан самарали фойдаланиш шу жумладан, тадбиркорларга бериш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари қабул қилинган. Мазқур қарорларга мувофиқ бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қуйидаги ишлар белгилаб олинди Хусусан: 474 та объектни маҳаллий ҳокимликлар тасарруфига ўтказиш; 112 та фойдаланишга яроқсиз объектларни бузиш ва бузишдан бўшан ер майдонларини электрон аукционга чиқариш; 118 та объектни тадбиркорларга давлат-хусусий шериклик асосида бериш; 450 та объектдан ўз йўналишида самарали фойдаланиш бўйича “йўл ҳариталар” ишлаб чиқилган; 39 та объектни тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш.


    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech