Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  • eye  
       
     

    photo 2020-05-05 20-22-17

    Иқтисодиётда давлат улушини камайтириш ва хусусий секторни ривожлантириш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан январ-апрел ойларида бошланғич нархи “1 сўм” бўлган жами 56 та бўш турган давлат объекти 2,6 млрд.сўмга сотилган.

    Ушбу объектлар ишга туширилиши натижасида 63,7 млрд.сўмлик инвестиция киритилиб, 797 та янги иш ўрни яратилади.

    Бундан ташқари 51,4 млрд.сўм инвестиция киритиш ва 376 та янги иш ўрни яратиш мақсадида аввал бўш турган 19 та давлат объекти “1 сўм” қийматда E-ijro аукцион электрон онлайн савдоларига чиқарилди.

    Савдолар май ойининг 7-11 кунлари бўлиб ўтади. Ўз навбатида, жорий йил январ-апрел ойларида Тошкент вилоятининг 13 та туман ва шаҳарида аввал қаровсиз ҳолатда бўлган 28 та объектга замонавий асбоб-ускуналар ўрнатилиб, ишсиз юрган юзлаб ёшлар иш билан таъминланмоқда.

    Объектларда тадбиркорлар томонидан турли хилдаги фаолият турлари йўлга қўйилди. Инвесторлар томонидан 44,3 млрд.сўм ва 716 минг АҚШ доллари миқдорида инвестициялар киритилди ҳамда энг асосийси 947 та янги иш ўрни яратилишига эришилди.

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech