Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  • eye  
       
     

    hero fond nof-7c7e6149

                    Ҳозирда, Агентлик Жаҳон банки билан ҳамкорликда кўплаб тадбирларни амалга оширмоқда. Жумладан, Агентлик ташаббусига мувофиқ, Жаҳон банки кўмаги доирасида китоб ва мақолалар, презентация, аудио ҳамда видео материаллар орқали Агентлик фаолиятига оид хорижий тажрибаларни масофадан ўрганиш ташкил этилмоқда.


                   Жорий йилнинг 8 май куни Қозиғистоннинг “Самрук-Казина” миллий фаровонлик жамғармасининг тажрибали раҳбарларидан бири Н. Рахметов томонидан “Давлат корхоналарининг марказлашган ҳисобот платформаси” мавзуси бўйича видео тақдимот орқали тажриба алмашилди.

    Мазкур ўқув-амалий тадбирда жами 40 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашган бўлиб, Агентлик ходимлари билан бирга Арманистон (Давлат мулкини бошқариш қўмитаси), Беларуссия (Мулк бўйича давлат қўмитаси), Қирғизистон (Давлат мулкини бошқариш фонди), Грузия каби давлатлардаги ҳамкасблар ҳам фаол иштирок этдилар.

    Мазкур тақдимот давомида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Тақдимот мавзуси юзасидан томонлар савол-жавоблар кўринишида ўзаро мулоқот олиб бордилар. Натижада соҳага оид билимлар бойитилди.

    Видео конференция якунида, Жаҳон банки томонидан хорижий тажрибани ўрганишга кўмаклашиш мақсадида, навбатдаги видео тақдимот жорий йилинг 14 май куни ўтказилиши ҳамда мазкур видео тақдимотда Бразилиянинг Иқтисодиёт вазирлиги вакилларининг тақдимоти ўтказилишига келишиб олинди.

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар
    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech