Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  • eye  
       
     

    unna

     

     

     

     

    Агентлик ташаббуси билан Жаҳон банки кўмагида китоб ва мақолалар, презентация, аудио ҳамда видео материаллар орқали хорижий тажрибаларни масофадан ўрганиш ташкил этилмоқда.


    Жумладан, вебинар кўринишида Бразилия иқтисодиёт вазирлигининг Давлат корхоналарини бошқариш ва назорат қилиш котибияти директори Т. Менезес томонидан “Давлат корхоналарининг марказлашган ҳисобот платформаси” мавзусида тажриба алмашилди.

    Унда 50 нафардан ортиқ хусусан, Украина (Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги), Арманистон (Давлат мулкини бошқариш қўмитаси), Белорус (Мулк бўйича давлат қўмитаси), Қирғизистон (Давлат мулкини бошқариш фонди), Грузия каби давлатлардаги ҳамкасблар ҳам фаол иштирок этдилар.

    Вебинарда давлат корхоналарини бошқариш, уларнинг молиявий ва статистик ахборотларини чоп этиш бўйича қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Томонлар соҳага оид саволларига жавоблар ҳамда мазкур йўналишда қўшимча тажрибага эга бўлдилар.
    Жаҳон банки билан ҳамкорликда хорижий тажрибани ўрганишга қаратилган навбатдаги вебинар яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган.


    Бизнинг ижтимоий тармоқлар

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech