Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  • eye  
       
     

    photo 2020-05-19 17-29-41

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарорининг 1-бандига асосан Давлат активларини бошқариш агентлигига 2020 йилдан бошлаб акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслардан ташқари, давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарининг Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХС) асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашга ўтиш жадвали ҳар йили тасдиқланиши ва жорий йилнинг 1 июнга қадар Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминлаш вазифаси топширилган.

    Амалдаги ҳолат

    Ҳозирги кунда, 2773 та (253 та АЖ, 979 та МЧЖ ва 1541 та ДУК) давлат иштирокидаги корхоналардан :

    -247 таси тугатиш жараёнида;

    -64 тасидаги давлат улуши бўлиб тўлаш шарти билан сотилган;

    -298 таси фаолиятсиз (Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра), шундан 20 тасидаги давлат улуши 50 фоиздан кам;

    -274 таси МҲХСга ўтиши, шундан:

    2019 йил якуни бўйича 2020 йилда- 17 та корхоналар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармон ва қарорларига асосан), 2021 йил якунларидан бошлаб - 257 та корхоналар:

    -тижорат банклари (давлат иштирокидаги – 17 та);

    -суғурта ташкилотлари (5 та);

    -йирик солиқ тўловчилари (77 та);

    -акциядорлик жамиятлари (158 та).

    Қолдиқ – 1 890 та (766 та МЧЖ ва 1124 та ДУК) корхоналар.

    Таҳлил натижаси

    Йирик солиқ тўловчиларни аниқлаш мезонларидан бири корхонанинг соф тушуми ўтган йили 100,0 млрд. сўмни ташкил этишини инобатга олиб, ушбу миқдорнинг ярми мезон сифатида олинди.
    1 890 та давлат иштирокидаги корхоналардан 2019 йил якуни бўйича соф тушуми 50,0 млрд. сўмдан ортиқ бўлган 38 та
    (9 та МЧЖ ва 29 та ДУК) корхоналар аниқланди (корхоналар рўйхати илова қилинади).

    Таклиф

    Давлат активларини бошқариш агентлигига томонидан 38 та корхоналар молиявий ҳисоботини 2021 йил якунларидан бошлаб МҲХС асосида тайёрлаш таклиф этилади.



    Бизнинг ижтимоий тармоқлар

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech