Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  • eye  
       
     

    b78dc7d7896daa3a155be

    Агентлик ходимлари ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вакиллари ўртасида давлат хусусий шерикчилик соҳасини такомиллаштириш, корпоратив бошқарув йўналиши бўйича олиб борилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар муҳокамасига бағишланган видео конференция бўлиб ўтди.

    Унда дастлаб, соҳани ислоҳ қилиш мақсадида ОТБ ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилгани қайд этилди. Қолаверса, бу борадаги масалаларни кенгроқ муҳокама қилиш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳамда ОТБ экспертлари билан видео/телеконференция ўтказиш таклифи илгари сурилди.

    Видео конференция давомида Агентликнинг асосий фаолиятларидан бири бўлган корпоратив бошқарув йўналишини такомиллаштириш доирасида янги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилаётган ишчи гуруҳга ОТБ вакилларини жалб қилиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Номзодлар сифатида экспертлар Р. Фредерик ва Ф. Каримовлар таклиф қилинди.

    Шу билан бирга, Агентлик ва ОТБ ўртасидаги мавжуд лойиҳалар самарадорлигини ошириш мақсадида, Давлат иштирокидаги 5 та йирик корхонага мисол тариқасида замонавий корпоратив бошқарув тизмини жорий қилиш, бунда эса, корхоналар ҳақидаги маълумотномаларни молия муассасасига етказиб бериш лозимлиги айтиб ўтилди.

    Шунингдек, экспертлар, агентлик вакиллари иштирокида хусусийлаштириш борасида ҳам видеоконференция ўтказишга келишиб олинди.


    Бизнинг ижтимоий тармоқлар

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech