Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  • eye  
       
     

    photo 2020-05-22 13-32-37

    Давлат активларини бошқариш агентлиги Давлат улуши мавжуд корхоналарнинг корпоратив кўрсаткичларини таҳлил қилиш департаменти бош (етакчи) мутахассиси лавозимлари учун вакансиялар эълон қилади!

    Номзодларга қўйиладиган талаблар:

    • Олий молиявий/иқтисодий маълумот;
    • Давлат тилини аъло даражада билиш; рус ва инглиз тилларини мукаммал билганлар олқишланади;
    • иқтисодчи/ҳисобчи/молиячи лавозимларида камида 3 йил иш тажрибаси;
    • бизнес-режа ва техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш тажрибаси;
    • йиғма иқтисодий ҳисобот ва тақдимот материалларини тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиш;
    • MS Office дастурлари (Excel, Outlook, Word) мукаммал билиш;
    • CAP, CIPA сертификатларига эга номзодлар олқишланади.

    Вазифалар:

    • ҳисобот, консолидациялашган таҳлилий материалларни (шу жумладан, ҳудудлар ва тармоқлар кесимида) тайёрлаш;
    • давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-хўжалик аҳволи ва бизнес-режа параметрларининг бажарилишини таҳлил қилиш;
    • паст рентабелли ва зарар билан фаолият кўрсатиб келаётган давлат иштирокидаги корхоналарни молия-хўжалик аҳволини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
    • лавозим йўриқномасида кўзда тутилган бошқа функцияларни бажаришга масъулият билан ёндашиш.

    Шахсий ҳусусиятлар:

    ҳалоллик, ташаббускорлик,масъулият, пухталик, стрессларга бардошлилик, тез ўрганувчанлик.

    Меҳнат шароитлари:

    • тўлиқ бандлик
    • иш ҳақи миқдори индивидуал равишда белгиланган ҳолда, топшириқларни ўрнатилган муддатларда сифатли бажарганлик учун қўшимча устама, компенсация ва бонуслардан иборат бўлиши мумкин;

    Қўшимча мотивация:

    Ижтимоий пакет, имтиёзли тиббий хизмат, Агентлик тизимида мартаба бўйича кўтарилиш ва бошқа давлат органларига ишга ўтиш имконияти.
    Ҳужжатларни тақдим қилиш:

    Биографик маълумотларингизни (резюме, объективка) Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. электрон манзилига юборишингиз мумкин.


    Бизнинг ижтимоий тармоқлар

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech