Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    photo 2020-06-02 21-33-56

    Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун мўлжалланган ер участкаларининг сотилиши шаффофлик ва ошкораликни таъминлашга, тадбиркорлар учун тенг имконият яратилишига хизмат қилмоқда.

    2020 йилнинг 1 июнь куни Тошкент шаҳридан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари учун ўтказилган савдолар қизғин курашларга бой тарзда ўтказилди.

    Лот рақами 0206482 бўлган ер участкаси учун савдоларда 7 нафар иштирокчи қатнашди. Онлайн савдоларда бошланғич нархи 369 млн сўм бўлган Шайхонтоҳур туманида жойлашган ер участкаси учун 655 млн сўм нарх тасдиқланди. Ғолиб шахс ер майдони 0,02 гектар бўлган ер участкасига 1,5 млрд сўм миқдорида инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилиб олган.

    Бундан ташқари, бугун, 2 июнь санасида ўтказилган электрон аукцион савдосида Тошкент шаҳридан савдога чиқарилган бошланғич нархи 291 млн сўм бўлган 0,02 гектар ер участкаси учун 888,8 млн сўм нарх тасдиқланди. Қарийб 1 соат давом этган савдода 11 нафар иштирокчи қатнашди.

    Ғолиб иштирокчи жами 1 млрд сўм миқдоридаги инвестиция киритиш шартини қабул қилган.

    Ҳозирги пайтда e-auksion.uz савдо майдончаси 2 мингдан ортиқ ер участкалари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун савдода турибди.

    e-auksion.uz сайтида тадбиркорлик учун ер участкаларини сотиб олинг ва ўз бизнесингизни қуринг!

    Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги 

    «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК

     
     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech