Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    2b8095e47beec7009df2d

    Ҳудудда фаолиятсиз, бўш турган давлат объектлари инвестиция киритиш ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан инвесторларга сотилмоқда. Жумладан, иқтисодиётда давлат улушини камайтириш ва хусусий секторни ривожлантириш мақсадида Тошкент вилоятида январ-май ойларида бошланғич нархи “1 сўм” бўлган жами 60 та бўш турган давлат объекти 2,7 млрд.сўмга сотилиб, ушбу объектлар ишга туширилиши натижасида 76,05 млрд.сўмлик инвестиция киритилиб, 914 та янги иш ўрни яратилади.

    Бундан ташқари 40,6 млрд.сўм инвестиция маблағлари ва 300 та янги иш ўринларини яратиш мақсадида аввал бўш турган, 19 та давлат объектини “1 сўм” қийматда сотиш мақсадида E-ijro аукцион электрон онлайн савдоларига чиқарилди. Савдолар 8-11 июн кунлари бўлиб ўтади.

    Ўз навбатида, жорий йил январ-май ойларида аввал қаровсиз ҳолатда бўлган объектларга замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар ўрнатилиб, ёшлар иш билан таъминланмоқда. Жумладан, Тошкент вилоятининг 15 та туман ва шаҳарларида 33 та объект ишга туширилди. Ушбу объектларда тадбиркорлар томонидан турли хилдаги фаолият турлари йўлга қўйилди.

    Бунинг учун ушбу 33 та объектга инвесторлар томонидан 48,8 млрд.сўм ва 716 минг АҚШ доллари миқдорида инвестициялар киритилди ҳамда энг асосийси 1019 та янги иш ўрни яратилди.



    Бизнинг ижтимоий тармоқлар

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech