Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    71a8c6fa518eb811e2cb5

    "Кварц" шиша саноатида узоқ йиллик тарихга эга, этакчи жамиятдир. 2018 йилда "Тошкент" РФБда IPO орқали ўз акцияларини жойлаштирган ва обуна кампаниясини 54,11% билан якунлаган биринчи эмитент. 2019 йилда "Кварц" АЖ акциялари яна бир бор давлат улушини (SPO) усули орқали сотиш учун фонд биржасига қайтди ва обуна кампанияси натижалари 101,4%ни ташкил қилди.
     Жорий йил 9 июн куни "Freedom Finance Uzbekistan"нинг Facebookдаги саҳифаси орқали "Кварц" АЖга бағишланган "Эмитентлар куни" жонли эфирда намойиш этилади.
     
    Тадбир маърузачилари:
    - Бахтиёр Ҳайдаров, Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи,
    - Бекзод Усмонов, «Тошкент» РФБ Бошқарув раиси,
    - Акмал Бўриев, И.О. "Кварц" АЖ бошқаруви раиси в.б.,
    - Бахтиёр Бабаев, "Freedom Finance" МЧЖ бош директори,
    - Эвгений Можейко, Freedom Finance компаниясининг ижрочи директори
     
    Барча сармоядорлар "Кварц" АЖ менеджменти, янги ишлаб чиқариш линияси ва корхона молиявий ҳолати, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва ривожланишнинг стратегик режалари хақида танишишлари мумкин бўлади.
    Маърузачилар фонд бозоридаги сўнгги янгиликлар ва "Кварц" АЖ акцияларининг динамикасини муҳокама қиладилар ва саволларингизга жавоб берадилар.
    Агар сиз "Кварц" АЖ акцияларининг эгаси ёки унинг акциядорига айланиш истагида бўлсангиз 2020 йил 9-июн куни соат 12:00 да "Freedom Finance Uzbekistan"нинг Facebookдаги саҳифани кузатинг.
     
     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech