Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    PWC

    PricewaterhouseCoopers(PWC) халқаро консалтинг ва аудит компанияси билан Агентлик ўртасида ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланмоқда. Хусусан, Агентлик ва PWC компанияси ўртасидаги келишувга асосан, ҳамкорликда 9 та мавзуда ходимлар малакасини ошириш, халқаро тажриба билан таништириш мақсадида амалий “probono” вебинарлар ташкил этилди.

     

    Шунингдек, 2020 йил 5 июнь куни PWC компанияси вакиллари билан давлат активларини хусусийлаштириш, хусусийлаштиришга тайёрлаш, IPO/SPO жараёнларини ташкил этиш масалаларида фикр алмашилди. Компания экспертлари томонидан инвесторларни жалб этиш учун асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар таъкидлаб ўтилди. Хусусан, хусусийлаштириш дастурига тушган бозорлар, футбол клублари ва шу каби бошқа соҳаларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган корхоналарни хусусийлаштиришда Агентлик консултантлар билан ишлаши ва PWC компаниясининг ҳам таклифларини кўриб чиқилиши маълум қилинди.

    Ўз ўрнида, PWC компанияси Агентлик ходимлари билан тажриба алмашиш ва юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида беғараз асосда турли масалаларда фикр алмашишга доимо тайёр эканликларини билдиришди. PWC компаниясининг бу ташаббусига миннатдорлик билдирилиб, келгусида самарали ҳамкорлик қилишга ишонч билдирилди.

     

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар
    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech