Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    property

    Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ва туманлараро иқтисодий суд ҳамда суд бошқарувчилари иштирокида видеоалоқа тарзида йиғилиш бўлиб ўтди.

     

    Танқидий рухда ўтган мулоқотда Тошкент шаҳридаги банкрот корхоналарни тугатиш ишларида суд бошқарувчилари томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама қилинди.

    Тошкент шаҳридаги банкрот корхоналарни тугатиш жараёнларининг муддати чўзилиши сабабларига бирма-бир тўхтатилиб ўтилди. Хусусан, қонунда белгиланган суд бошқарувчилар мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли 5 та суд бошқарувчига нисбатан хусусий ажримлар чиқарилганлиги алоҳида таъкидланди.

    “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилганлиги маълум қилиниб, судъялар ва суд бошқарувчилари мазкур Қонун лойиҳасини ўрганиб чиқишлари ва ўз таклиф мулоҳазаларини билдиришлари мумкинлиги қайд этилди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида банкротлик таомили асосида тугатиш ишлари олиб борилаётган 248 та корхонадан, 79 тасининг муддати ўтганлиги, шундан 16 тасида тугатиш ишлари 3 йил, 6 тасида 5 йил давомида якунланмаган бўлса, айримларида тугатиш ишлари 8 йилдан бери олиб борилаётгани таъкидланди. Бу жараёнда суд бошқарувчилари масъулиятини янада ошириш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтди.

    Йиғилиш якунида тугатиш ишларини жадаллаштириш учун агентлик мутасаддилари, судлар ва суд бошқарувчилари ўзаро ҳамкорликда ишларни давом эттиришга келишиб олинди.

     

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар
    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech