Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    photo 2020-01-21 22-01-49

    Мазкур меъёрий ҳужжат давлатимиз раҳбарининг Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ва 2019 йил 1 июлдаги “Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди.

     

    Стандарт энг яхши хорижий амалиётни ҳисобга олган ҳолда, баҳолашнинг халқаро тамойиллари асосида, мулкчилик шаклидан қатъи назар объектларни баҳолашнинг ягона миллий стандартларига мувофиқ тайёрланди.

    Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан ишчи гуруҳ ва экспертлар таркиби тузилди. Ишчи гуруҳга малакали мутахассислар, баҳоловчи жамоат ташкилотлари аъзолари ва баҳоловчилар жалб қилинди. Шунингдек ҳалқаро компания, ташкилотлар мутахассислари эксперт сифатида таклиф этилди.

    Ушбу Стандарт баҳолаш фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан мулкни баҳолаш тартиби, қиймат турлари, баҳолаш объекти, баҳолашга оид ёндашувлар ва баҳолаш усулларини белгилаш, шунингдек барча мулкчилик шаклларидаги мулк қийматини баҳолашни ўтказиш тартибини белгилайди.

    Мазкур ҳужжат миллий баҳолаш стандартларини халқаро баҳолаш стандартлари тамойилларига мувофиқлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясига асосан амалдаги 13 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификация қилишни назарда тутади.

    Ягона миллий баҳолаш стандарти баҳолаш фаолиятида фойдаланиладиган принциплар, атамалар ва тарифлар, баҳолашга оид вазифа, баҳолаш жараёнида ўтказиладиган ўрганишлар ва таҳлиллар, баҳолаш ҳақидаги ҳисоботни тузиш, баҳолаш базалари, баҳолаш ёндашувлари ва усуллари, бизнесни ва бизнесда иштирок этиш ҳуқуқини баҳолаш, кўчмас мулкни баҳолаш, номоддий активларни баҳолаш, товар-моддий захираларни баҳолаш, машина ва ускуналарни баҳолаш, хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондини баҳолаш каби таркибий тузулмалардан иборат.



    Бизнинг ижтимоий тармоқлар 

    TelegramFacebookInstagramYoutube

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech