Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    2020-06-08 101906

    Республикамизда хусусий мулкка сотилган давлат объектлар негизида рақобатбардош маҳсулотларни (хизматлар) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шу орқали қўшимча иш ўринларини яратиш ҳамда бу борадаги вазифаларнинг ижросини мониторинг қилишга доимий эътибор қаратиб келинмоқда.

    Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан бугунги кунда 542,0 млрд сўм ва 178,0 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 2 343 та янги иш ўрни яратиш шарти билан хусусийлаштирилган 31 та объект бўйича инвесторлар зиммасига юклатилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши назоратга олинган. Мониторинг натижалари инвесторлар томонидан мазкур мажбуриятларнинг адо этилишига масъулият билан ёндашилаётганини кўриш мумкин.

    Хусусан, матбаа ва ноширлик соҳасини қўллаб-қувватлаш, ушбу тизимини такомиллаштириш, босма маҳсулотлар бозорини ривожлантириш учун хусусий мулкдорларга сотилган давлат мулки объектларида ҳам тегишли мажбуриятлар ўз вақтида бажариб келинмоқда. Масалан, Тошкент шаҳрида хусусий полиграфия ташкилотларининг фаолиятини тараққий топтириш ҳамда пойтахтимиздаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш учун Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси 1А-уйда жойлашган собиқ полиграфия бино-иншоотлари “KOLORPAK” МЧЖга сотилган эди. Бу ҳақдаги шартномада 2019 йил тўртинчи чорак якунига қадар жами 15,0 млн. евро ва 5,0 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 200 та янги иш ўрни яратиш шарти белгиланганди. Инвестор томонидан ўтган давр мобайнида тегишли бизнес режани амалга ошириш йўлида барча салоҳият ва куч сафарбар қилинди. Чунончи, сотиб олинган бинода халқаро талабларга мос равишда матбаа маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий корхона барпо этилди. Бунинг учун 25,2 млрд. сўм ва 15,2 млн. евро миқдорида сармоя жалб қилиниб, 200 нафардан зиёд киши иш билан таъминланди. Яъни инвестор зиммасидаги мажбуриятни ортиғи билан бажарди. Бугунги кунда мазкур корхона, шунингдек Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълими ҳамда Молия вазирликлари ҳамкорлигида таълим муассасаларини сифатли дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

    “KOLORPAK” МЧЖ томонидан жорий йил якунига қадар маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини 45,0 млрд. сўмга етказиш, қўшимча иш ўринлари сонини 50 нафардан ошириш кўзда тутилган.

    Неъматжон Боймирзаев,

    Давлат активларини бошқариш агентлигининг

    Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси.

      

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар 

    TelegramFacebookInstagramYoutube

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech