Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    photo 2020-03-31 14-55-18

    Ижтимоий тармоқларда давлат объектлари ҳеч қандай тендерсиз хусусий секторга нол қийматида бериб юборилаяпти деган асоссиз фикрларни қамраб олган турли материаллар тарқалди.

    Маълумки, Ўзбекистонда мавжуд амалдаги қонунчилик бўйича давлат активларини аукцион, танлов, биржа савдолари каби оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган. Шунга кўра, 2020 йилнинг январь-май ойларида оммавий савдолар орқали 322 та давлат активи, жумладан 273 та давлат кўчмас мулк объекти, 41 та давлат улуши, 8 та акция пакети 377,1 млрд сўмга, 900,0 млрд сўм инвестиция киритиш ва 4003 та янги иш ўрни яратиш шарти билан сотилди. 

    Айрим объектлар уни тезроқ ишга тушириш, лойиҳани ижтимоий аҳамиятидан келиб чиқиб, фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан, истисно тариқасида тўғридан–тўғридан сотилиши мумкин. Лекин, улар умумий сотилаётган объектлар сонига нисбатан жуда ҳам кам миқдорни ташкил этади. Қайд этиш керакки, улар узоқ йиллар давомида фаолият кўрсатмай келаётган ёки бўш турган корхона ва объектлардир.

    Тошкент шаҳри Амир Темур хиёбони Бухоро ва Нуронийлар кўчалари кесишувида жойлашган Газеталар ишлаб чиқариш мажмуасининг бўш турган бинолар қисми ҳамда Бухоро кўчаси, 10-уй манзилида жойлашган собиқ Свердлов номидаги концерт зали ҳақида тўхталадиган бўлсак, мазкур бинолар фойдаланилмай, эски кўринишга келиб қолган ва шаҳар кўркини бузиб турган бинолар ҳисобланади.

    Агентликга айнан ушбу объектларга «Forsa Barsa» МЧЖ томонидан 5 йил муддат ичида 15 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, уларни тўлиқ реконструкция қилиш мажбуриятини олган ҳолда объектлар негизида гастроль-концерт фаолиятини ташкил этиш ва камида 150 та янги иш ўрнини яратиш шарти билан тўғридан-тўғри сотиб олиш бўйича мурожаат келиб тушган. Лекин, бу таклифлар рад этилган. Ушбу объектлар оммавий савдолар орқали сотилади. Ва энг яхши таклиф берган инвестор унга эга бўлади.

    Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Агентлик хусусийлаштириш жараёнлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишидан манфаатдор. Келажакда ҳам ишларни шу асосда давом эттиради. Фикримизга эса, янги қабул қилинаётган хусусийлаштириш дастури ва ундаги сотилиши мўлжалланаётган барча корхона ва объектлар рўйхати ОАВ вакиллари иштирокида муҳокама қилингани ва бу жараёнлар Республика телевидениеси, матбуоти ва интернет сайтлари орқали ёритилгани асос бўлади.


    Давлат активларини 
    бошқариш агентлиги 
    ахборот хизмати

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар 

    TelegramFacebookInstagramYoutube

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech