Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    photo 2020-06-09 09-43-19

    Вазирлар Маҳкамасининг 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилиниши билан Давлат активларини бошқариш агентлиги тезкор чораларни кўрди. Республика миқёсида давлат мулкини ижарага олиб ишлатаётган жами 13898 нафар тадбиркорни бир ерга жамлаш, уларнинг муаммоларини эшитиш ва ижобий ҳал этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 14 та ҳудудда телеграм каналда гуруҳлар ташкил этилди.

    Шунда аниқландики, умумий овқатланиш, ўқув марказлари, жисмоний тарбия, спорт, туризм ва бошқа соҳаларда давлат мулкини ижарага олиб ишлатаётган 3821 та тадбиркорнинг фаолияти тўхтатилди. Агентлик томонидан ўзбек ва рус тилларида онлайн аризалар ташкил этилиб, тадбиркорлар билан 29,6 млрд. сўм миқдорида тузилган ижара шартномаси бекор қилинмаслиги ва ижара пуллари олинмаслиги ҳуқуқий асосга келтирилди.

    Шундан сўнг, босқичма-босқич пандемия хавфининг ортиши ва карантин талабларининг кучайтирилиши натижасида бошқа тадбиркорлар учун ҳам давлат томонидан яратилган имконият қўлланилди. 1 июнь ҳолатига кўра 11266 нафар тадбиркор давлат мулки объектини ишлатмаётган даври учун ижара тўламаяпти. Бу давлатга тўланиши мумкин бўлган 92.6 млрд. сўм пул уларнинг қўлларида қолмоқда дегани.   

    Бугунги кунда агентликда 1082 қисқа рақами ва @Davaktivuz_bot телеграм канали ишлаб турибди. Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига масофавий шаклда жавоблар олишлари мумкин бўлади.

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар 

    TelegramFacebookInstagramYoutube

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech