Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    357

    "Кварц" АЖ шиша саноатида узоқ йиллик тарихга эга, етакчи жамият. 2018 йилда IPO орқали "Тошкент" РФБда ўз акцияларини жойлаштирган ва обуна кампаниясини 54,11% билан якунлаган биринчи эмитент. 2019 йилда "Кварц" АЖ акциялари яна бир бор давлат улушини (SPO) сотиш учун фонд биржасига қайтди, обуна кампанияси натижаси эса 101,4% ташкил қилди.
     
    Тадбир Freedom Finance томонидан "Тошкент" Республика фонд биржаси билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги кўмагида, Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг тавсияларига биноан ташкил этилди.
     
    "Эмитент куни" коронавирус пандемияси туфайли чекловлар сабаб биринчи бор Интернет орқали онлайн тарзда ўтказилди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978 сонли фармонига биноан, акциядорларнинг 2019-йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилишлари ва аудиторлик текширувларини 2020-йил 1-октябргача муддатда, шунингдек, видеоконференцалоқа режимида ўтказишга рухсат берилди.
     
    Эмитентлар кунида заводнинг бугунги ҳолати ва унинг ривожланиш истиқболлари тўғрисида маълумот берилди. Маърузачилар шунингдек фонд бозоридаги сўнгги янгиликларни муҳокама қилдилар ва инвесторларнинг саволларига жавоб бердилар.
     
    Фонд бозорини ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида шаффофлик зарурлиги таъкидланди. 
     
    Мулоқотда корхона фаолияти билан таништирилди. 2019 йил якунлари ва келгуси ривожлантириш режалар ҳамда янги флоат линиянинг қурилиши ҳақида батафсил сўзлаб берилди. Қурилиш якунланиши ва маҳсулот ишлаб чиқарилиши 2020 йил 4-чорагида режалаштирилгани, шундан кейин соф фойда 2-3 мартага ошиши кутилаётгани айтилди. 
     
    Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз иқтисодиётнинг кўп соҳаларига таъсир кўрсатди, шиша ишлаб чиқариш ҳам бундан мустасно бўлмади. Маҳсулотларнинг нархи ва талаби пасайди. Карантин логистика тизимида узилишларни келтириб чиқарди, бу эса завод омборида ишлаб чиқарилган шиша маҳсулотларининг тўпланишига олиб келди. Аммо бу вазиятда, ишлаб чиқариш ҳажми пасаймади ва ишлаб чиқариш жараёни ҳам тўхтамади. Агар талаб пандемиядан олдинги даражага қайтса, маҳсулотимиз нархи ҳам ошади. Бунга шиша импортида имтиёзларни бекор қилиш ва чеклаш ёрдам бериши мумкин дейилди мулоқотда. 
     
    Янги флоат линияси йилига 22,2 миллион квадрат метргача текис шиша ишлаб чиқаради. Режаларни амалга ошириш учун шиша эритиш печининг қуввати кунига 400 тоннагача оширилади. Бундай ҳажм Ўзбекистоннинг юқори сифатли ясси ойналарга бўлган ички эҳтиёжини тўлиқ қоплаб, маҳсулотни экспортга ҳам юбориш имкониятини беради. Янги линиянинг қурилиши учун компания 70 миллион доллардан кўпроқ маблағ сарфлайди. Шундан 41,5 миллион доллари "Асакабанк" кредити, қолган қисми эса ўзлик маблағлари. Кредитни қайтариш муддати 2021 йил 1-чорагида бошланади.
     
    2018 йилда даромадлар 300 миллиард сўмни, 2019 йилда эса 247 миллиард сўмни ташкил этди. 2018 йилда соф фойда 83 миллиард сўмни, 2019 йилда эса 39 миллиард сўмни ташкил этди. 2019 йилда активларнинг даромадлилиги 2018 йилдаги 26% га нисбатан 9% ни ташкил этди.
     
    «FreedomFinance» таҳлилчилари ва экспертларининг фикрига кўра, юзага келадиган мажбуриятлар ва янги линиянинг қурилиши яқин келажакда компаниянинг соф фойдаси ва рентабеллигини пасайтиради, аммо ишлаб чиқаришни сезиларли даражада кенгайтирилиши келажакда эркин пул оқимларига ижобий таъсир қилади. Янги линиянинг ишга туширилиши билан экспертлар EBIT, ROIC ва даромадларининг тез ўсишини кутмоқдалар », - дея шарҳлайди Эвгений Можейко, Ўзбекистондаги Freedom Finance жамиятининг ижрочи директори.
     
    "Кварц" АЖ акцияларининг нархи 2019 йилнинг биринчи ярмида акцияларнинг қўшимча эмиссияси сабабли тезда тушди, яъни заводнинг мавжуд акциядорларига соф фойдани тақсимлаш ҳисобига акциялар бирга-бир чиқарилиб муомаладаги мавжуд акциялар сонини икки баравар оширди. Бу эса «Кварц» АЖ акцияларининг ликвидлилигини оширди ва уларни янада жозибадор қилди.



    Бизнинг ижтимоий тармоқлар 

    TelegramFacebookInstagramYoutube

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech