Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    карор

    Ҳаракатлар стратегиясининг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Ягона электрон мультилистинг тизимини яратиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва regulation.gov.uz (ID - 18734) порталига жойлаштирилди.

    Мазкур лойиҳада Ягона электрон мультилистинг тизимини амалиётга жорий қилиш орқали мамлакатимиздаги кўчмас мулк бозори фаолиятини замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда ривожлантириш ва ҳар томонлама шаффофлигига эришиш мақсад қилинган.

    Шу боис, кенг жамоатчиликдан ушбу лойиҳа билан танишиб, ўз мулоҳазаларингизни билдиришингизни сўраб қоламиз. Барча таклиф ва эътирозлар лойиҳа якунида инобатга олинади.

     

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар
    TelegramFacebookInstagramYoutube

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech