Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    2020-06-15 171016

    Давлат активларини бошқариш агентлиги ташкил этилганига 1 йилдан ошди. Қисқа вақт оралиғида Агентлик ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларга эришиб келмоқда. Жумладан, Агентлик ташкил этилгандан буён ўтган давр мобайнида давлатга тегишли бўлган 1187 таактив реализация қилинди. Агентликнинг асосий фаолият йўналишларини ислоҳ қилишга хизмат қиладиган 20 га яқин меъёрий ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилиб, агентлик фаолияти такомиллаштириляпти. Энг муҳими, агентлик очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида иш олиб боряпти.

    Жорий йил бошидан шу кунга қадар жами 352 тадавлат активи, шу жумладан 77 тажамият акция (улуш)лари ва 275 та кўчмас мулк объектлари (2,9 трлн сўм қийматда 1,0 трлн сўм инвестиция киритиш ва 4,3 минг иш ўрни яратиш шарти билан) савдога чиқарилди. Шу давр мобайнида, 359 тадавлат активи 391,2 млрд сўмга (шундан 294 таси 3,2 трлн сўм инвестиция киритиш ва 5,1 минг иш ўрни яратиш шарти билан) инвесторларга сотилди.

    Инвестиция мажбурияти билан сотилган 1327 та, шу жумладан жорий йилда сотилган 223 та давлат активлари бўйича мониторинг ўрнатилган бўлиб, ушбу объектларга ўтган давр мобайнида 1,1 трлн. сўм инвестиция киритилди, 266 та объект ишга туширилиб, 8,4 минг иш ўрни яратилди.

    Зарар кўриб ишлаётган 84 такорхонадан 46 таси хусусий секторга сотилди, 18 таси соғломлаштирилди (соф фойда – 6,3 млрд сўм).

    Давлат бюджетига жами 1,4 трлн. сўм (15,5 баробар кўп) маблағ туширилди. Жумладан хусусийлаштиришдан – 113,1 млрд сўм (14,9 баробар кўп); давлат иштирокидаги корхоналар тўланган дивидендлардан – 1,3 трлн. сўм (25,6 баробар кўп); давлат мулкларини ижарага беришдан – 6,6 млрд. сўм.

    Бўш турган объектларни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш йўналишда давлатга тегишли 1 849 та бўш турган объектнинг 1 424 тасидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди. Шунингдек, давлат улуши мавжуд жамиятлардаги 1 373 та объектнинг 340 тасидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди, қолган 1033 таси бўйича хусусийлаштириш, давлат-хусусий шериклик асосида сотиш ва ижарага бериш таклифлари тайёрланмоқда. Давлат иштирокидаги 4 та корхона (Ўзбекнефтгаз, Ўзбекэнерго, Асакабанк, Миллий банк) фаолиятини ўрганиш натижаларига кўра, 171 та носоҳавий объект Агентлик тасарруфига ўтказилиб, бугунги кунда уларнинг 10 таси сотилган, 93 таси бўйича савдо жараёнлари давом этмоқда, қолган 68 таси савдога тайёрланмоқда.

    Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этиш йўналишида 6 та тармоқ (Ўзбекнефтгаз, Ўзбекэнерго, Ўзсувқурилиш, Ўзсувтаъминот, Ўзмиллийбанк, Humo Air авиакомпанияси), шу жумладан таркибидаги 95 та тизим корхоналарининг реструктуризацияси тўлиқ якунланди. Бугунги кунда 9 та тармоқ (“Ўзпахтасаноат”, “Ўздонмаҳсулот”, “Навоий КМК”, “Ўзагросервис”, геология-қидирув, йўл қурилиш, нашриёт-матбаа корхоналари ва футбол клублари), шу жумладан таркибидаги 1184 та тизим корхоналари реструктуризацияси амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, 6 та тармоқ корхоналари (“Янги Ангрен ИЭС” АЖ, “Ангрен ИЭС” АЖ, “Ўзбеккўмир” АЖ – “Central Asia Energy” МЧЖга; “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ – “Jizzakh Petroleum” МЧЖ ҚКга; “Тошкент ҳайвонот боғи” МЧЖ – “Wildlife Care” МЧЖга ҳамда “Аммофос-Максам” АЖ – “Олмалиқ ТМК” АЖга) ишончли бошқарувга берилди.

    Агентликнинг келгуси режалари:

    Аввалом бор, шу форматдаги матбуот анжумани, брифинг ва турли мулоқотларни ҳар ойда 1 марта ўтказиш режалаштирилган. Аниқроғи, агентлик мутасаддилари эндиликда ҳар ойнинг 3 душанба куни ОАВ вакиллари, блоггерлар ва экспертлар билан учрашади. Мақсад амалга оширилган ишлар, режалар ҳақида ўртоқлашиш орқали Агентлик томонидан тайёрланган 20 га яқин меъёрий ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ва қабул қилинган қарорларнинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш.

    Дарвоқе, хабарингиз бўлса керак, шу кунларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан хусусийлаштириш жараёнларини халқаро талабларга мослаштириш мақсадида “UzAssets” инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги қарори эълон қилинди. Компания бошқарувига дастлаб, кейинчалик сотиш шарти билан 10 та йирик корхонани ўтказиш, 2021 йилда эса компания портфелини босқичма-босқич 50 тага кенгайтириш назарда тутилмоқда.

    Шунингдек, Республиканинг барча ҳудудларида тадбиркорлар, инвесторлар, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари иштирокида бизнес форумлар ўтказилади.

    Алоқа учун
    Матбуот котиби: М.Ибодов (90)959 03 05 / (98)812 03 05
    Бош мутахассис: Н.Джурабаева (90)347 96 69

     

    Давлат активларини бошқариш

    агентлиги ахборот хизмати

     

     

     

    Attachments:
    Download this file (file_uz.doc)file_uz.doc[Пресс релиз (файл)]71 kB
    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech