Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    full size 1506080939-b607b2e6fd6ec5f1e4cbb0ad74a32a28

    Давлат активларни бошқариш агентлиги илк бор “Zoom” платформасида матбуот анжуманини ўтказди. Унда мамлакатимиз ва хориждан 25 га яқин журналист, блогерлар иштирок этди. Анжуман доирасида хусусийлаштириш, давлат корхоналари самарадорлигини ошириш ҳамда “E-Auksion” электрон савдо майдончасида яратилган қулайликлар бўйича тақдимот қилинди.

     

    Қайд этилганидек, Агентлик ташкил этилгандан буён ўтган давр мобайнида давлатга тегишли бўлган 1187 та актив реализация қилинди. Жорий йил бошидан эса то шу кунга қадар жами 352 та давлат активи, шу жумладан 77 та жамият акция (улуш)лари ва 275 та кўчмас мулк объектлари 2,9 трлн сўм қийматда 1,0 трлн сўм инвестиция киритиш ва 4,3 минг иш ўрни яратиш шарти билан савдога чиқарилди. Шу давр мобайнида, 359 та давлат активи 391,2 млрд сўмга (шундан 294 таси 3,2 трлн сўм инвестиция киритиш ва 5,1 минг иш ўрни яратиш шарти билан) инвесторларга сотилди. Энг муҳими, барча фаолият очиқлик ва шаффофлик асосида олиб бориляпти.

    Инвестиция мажбурияти билан сотилган 1327 та, шу жумладан жорий йилда сотилган 223 та давлат активи бўйича мониторинг ўрнатилган бўлиб, ушбу объектларга ўтган давр мобайнида 1,1 трлн. сўм инвестиция киритилди, 266 та объект ишга туширилиб, 8,4 минг иш ўрни яратилди.

    Зарар кўриб ишлаётган 84 такорхонадан 46 таси хусусий секторга сотилиб, 18 таси соғломлаштирилди ва 6,3 млрд сўмсоф фойдага эришилди. Давлат бюджетига жами 1,4 трлн. сўм (15,5 баробар кўп) маблағ туширилди. Жумладан хусусийлаштиришдан – 113,1 млрд сўм (14,9 баробар кўп); давлат иштирокидаги корхоналар тўланган дивидендлардан – 1,3 трлн. сўм (25,6 баробар кўп); давлат мулкларини ижарага беришдан эса, – 6,6 млрд. сўм.

    Журналистларга маълумот берилганидек, давлатга тегишли 1 849 та бўш турган объектнинг 1 424 тасидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди. Шунингдек, давлат улуши мавжуд жамиятлардаги 1 373 та объектнинг 340 тасидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди, қолган 1033 таси бўйича хусусийлаштириш, давлат-хусусий шериклик асосида сотиш ва ижарага бериш таклифлари тайёрланмоқда. Давлат иштирокидаги Ўзбекнефтгаз, Ўзбекэнерго, Асакабанк, Миллий банк фаолиятини ўрганиш натижаларига кўра, 171 та носоҳавий объект Агентлик тасарруфига ўтказилиб, бугунги кунда уларнинг 10 таси сотилган, 93 таси бўйича савдо жараёнлари давом этмоқда, қолган 68 таси савдога тайёрланмоқда.

     

    Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этиш мақсадида Ўзбекнефтгаз, Ўзбекэнерго, Ўзсувқурилиш, Ўзсувтаъминот, Ўзмиллийбанк, Humo Air авиакомпанияси, шу жумладан таркибидаги 95 та тизим корхоналарининг реструктуризацияси тўлиқ якунланди.

    Бугунги кунда “Ўзпахтасаноат”, “Ўздонмаҳсулот”, “Навоий КМК”, “Ўзагросервис”, геология-қидирув, йўл қурилиш, нашриёт-матбаа корхоналари ва футбол клублари), шу жумладан таркибидаги 1184 та тизим корхоналари реструктуризацияси амалга оширилмоқда. Тармоқ корхоналари “Янги Ангрен ИЭС” АЖ, “Ангрен ИЭС” АЖ, “Ўзбеккўмир” АЖ – “Central Asia Energy” МЧЖга; “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ – “Jizzakh Petroleum” МЧЖ ҚКга; “Тошкент ҳайвонот боғи” МЧЖ – “Wildlife Care” МЧЖга ҳамда “Аммофос-Максам” АЖ – “Олмалиқ ТМК” АЖга) ишончли бошқарувга берилди.

    Мулоқотда агентлик фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қиладиган 20 га яқин ҳужжат лойиҳалари хусусида қайд этилиб, шу куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган "Хусусийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги янги қарор ҳақида ҳам маълумот берилди.

    Агентлик ўзининг келгуси режалари ҳақида тўхталар экан, эндиликда шу форматдаги матбуот анжумани, брифинг ва турли мулоқотларни ҳар ойнинг 3 душанба куни ўтказишга келишиб олинди. Анжуман давомида ОАВ вакиллари Марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар, агентлик таркибидаги муаммоларни ўрганувчи Марказ фаолияти, хусусийлаштириш, давлат активларини сотишда хорижий инвесторларнинг иштироки, давлат мулкининг реализациясида тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар, шунингдек, инвесторлар учун энг жозибали ва аксинча, улушларни сотишдаги қийинчиликлар ҳақидаги саволларни ўртага ташладилар.

     

    Агентлик ахборот хизмати

     

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар
    TelegramFacebookInstagramYoutube

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech