Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    56789

    Ижтимоий тармоқларда аукцион савдосига чиқарилган Renault автомобилининг ўғирлангани ва арзон автомобилларни сотиб олмасликка чақириқлар эълон қилинди. Икки ҳолатда ҳам мулклар аукционга Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган суд қарорларини ижро этиш мақсадида савдога қўйилганини қайд этиш ўринли. Ўғирланган дейилган автотранспорт воситаси суд қарори билан эгасиз деб топилиб, давлат ижрочиларининг буюртмаларига асосан онлайн аукцион савдоларига қўйилган.

    Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази буюртмачилар буюртмасига асосан онлайн савдоларни ташкил этиб келмоқда.
    Марказ томонидан жорий йилда 7700 та мулк реализация қилиниб, шу жумладан тадбиркорлик учун 1631 та, уй-жой учун 2906 та, ижро бўйича 860 та мулк сотилган бўлсада, ҳеч бир мулк учун ғолиблик баённомалари аукцион нотўғри ўтказилганлиги билан боғлиқ ҳолатда бекор қилинмади. Шундан кўриниб турибдики, ижтимоий тармоқларда аукциондан сотиб олмасликка чақириқлар асоссиз.
    Бундан ташқари, ер участкаларини сотишда коррупцияга доир ҳолатларга барҳам берилгани платформа фаолиятининг самарали эканини кўрсатмоқда. Айрим эскича фикрлаб юрган одамларга эса ошкоралик ёқмаслиги аниқ. Шу сабабдан аукцион фаолиятига нисбатан асоссиз фикрлар келтириб чиқаришмоқда.
    Исботланган фактларга асосланмаган фикрларни аҳолига етказаётган фуқароларимиздан ягона савдо майдончаси фаолияти билан боғлиқ саволлар, тушунмовчиликлар, асосли эътирозлар бўлганда аниқлаштириб олиш учун тўғридан тўғри Марказга мурожаат қилишингизни сўраган бўлар эдик. (71 202 21 11, 71 202 21 22, 90 902 01 09).
    Ижтимоий тармоқларда фаолиятимизга доир фикрлар бўлишига қарамай, Марказ шаффофлик ва очиқлик тамойилларига асосланган электрон онлайн аукционларни ташкил этишда давом этади. Эскича ишлашга ҳаққимиз йўқ.
     
    Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги
    Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази ДУК PR хизмати



    Бизнинг ижтимоий тармоқлар
    TelegramFacebookInstagramYoutube
    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech