Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    вино

     Номзодга қўйиладиган талаблар:

    • олий техник ёки иқтисодий-мухандислик маълумотга эга бўлиши;
    • раҳбарлик лавозимларда камида 3 йиллик иш тажрибаси, шу жумладан алкоголли ва алкоголсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ташкилотларида;
    • технологик ва автоматик ишлаб чиқариш ускунларида муваффақиятли ишлаши, шу жумладан алкоголли ва алкоголсиз маҳсулотларни қуйиш тажрибаси;
    • меҳнатни ташкил этишнинг бозор шаклларини жорий этиш, ишлаб чиқариш қувватлари ва линияларидан самарали фойдаланиш қобилияти;
    • савдо кўргазмаларини ташкил этиш-қатнашиш, озиқ-овқат ва қадоқлаш ускуналарини сотиб олиш, экспорт ва логистикани таъминлаш тажрибаси;
    • кузатув кенгаши аъзолари ёки Жамият раҳбарлари билан бирон бир қариндошлик алоқалари йўқлиги;
    • иқтисодий ёки менежмент соҳасидаги жиноий иш қўзғатилмаганлиги, шу жумладан чет элга чиқишга чекловлар йўқлиги;
    • юқори даражадаги алоқа маданияти ва интизом, қатъийлик, ҳаллоллик ва стрессга бардошлиги;

    Чет тилларини билиш:

    • резидент учун: ўзбек тили - равон, рус тили равон, инглиз тили ёки немис тилларида сўзлашув қўллаб-қувватланади;
    • норезедент учун: рус тилини биладиган – равон, ўзбек, инглиз ёки немис тилларида сўзлашув қўллаб-қувватланади.  

    Компьютер билими:
    MS Office да ишончли фойдаланувчи ёки (мукаммал билиши). 

    Лавозим вазифалари:

    • Жамият фаолиятини бошқариш, самарали, барқарор ва даромадли иш ва унинг ривожланишини таъминлаш;
    • Бизнес-режалар ва ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, шунингдек уларнинг катъий бажарилишини назорат қилиш;
    • Маблағлар тақчиллигини қоплаш, Жамиятнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш ва шартномавий мажбуриятларни бажариш чораларини кўриш;
    • Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизация қилиш учун зарур бўлган миқдорда, шунингдек ижтимоий соҳада жамиятнинг даромадини таъминлаш;
    • Ишчилар (ходимлар) учун ижтимоий кафолатлар ва хавфсиз меҳнат шартномаларига риоя этилишини таъминлаш;
    • Амалдаги қонунчилик, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармонлари, ҳамда жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш; 

    Асосий иш шароитлари:

    • Иш тартиби: 5/2, 8:00 дан 17:00 гача. Доимий иш.
    • Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ рўйхатдан ўтиш.
    • Иш ҳақи: штат жадвалига мувофиқ + Жамиятнинг ички ҳужжатларига ва бозор механизмларига мувофиқ тўловлар 

    Конкурснинг махсус шартлари:

    • Номзодлар бир хил балл тўплаган тақдирда, хорижий менежерга устунлик берилади;

    Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тақдим этиш;

    • Лавозимга (номзод) даъвогарларнинг ҳужжатлари:
    • резюме ёки справка-объективка;
    • диплом ва сертификатлар нусхаси;
    • судланмаганлик тўғрисидаги маълумотнома;
    • тавсиянома резидентлар ва норезидентлар учун; 
    • шунингдек меҳнат дафтарчасининг нусхаси резидент учун.

    Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар конвертга солиниб муҳрланган ҳолда нуқсонларсиз бир нусхада қуйидаги манзилда қабул қилинади:

    Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳар, Ипак йўли кўчаси 170 уй (“Шаҳрисабз вино-ароқ” АЖнинг маъмурий биноси) 

    Боғланиш учун 

    1. Кадрлар бўлими мутахассиси Сафаров Феруз (тел:+99897 588 8300)
    2. Юридик хизмат мутахассиси Бўриев Искандар (тел:+99898 777 2040)

    Ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати: 08.07.2020 йил, (маҳаллий вақт) соат 18:00 гача
    Телефон: + 99875 521 2525

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech