Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    photo 2020-06-26 20-38-54

    2020 йил 26 июнь куни “Bloomberg” компанияси вакиллари билан видеоконференция ташкил этилди. Унда терминалнинг имкониятлари ҳамда халқаро молия бозорида фойдаланиш кўлами, халқаро инвесторларни (портфел ва стратегик) Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларига жалб қилишда халқаро компаниянинг аҳамияти ҳамда Агентлик билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама этилди.

    Шунингдек, Агентликнинг халқаро бозордаги маркетингини амалга оширишда ““Bloomberg” медия” билан ҳамкорлик қилиш ва йирик потенциал инвесторларлар рўйхатини шакллантириш ҳамда Ўзбекистонга жалб қилишда унинг тажрибасидан фойдаланиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

    Ҳозирда олиб борилаётган кенг кўламли хусусийлаштириш жараёнларини очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида, халқаро инвесторларни жалб этган ҳолатда ташкил этишда, “Bloomberg” каби халқаро даражадаги компаниялар билан ҳамкорлик қилиш Агентлик имкониятларини янада оширади.

    Видеоконференция якунида, ўзаро ҳамкорликнинг кейинги босқичида Агентлик ходимларининг “Bloomberg” терминалидан самарали фойдаланишларини таъминлаш мақсадида малакали экспертлар томонидан махсус тренинглар ташкил этишга келишиб олинди.

    Маълумот учун, “Bloomberg” профессионал молия бозори иштирокчиларини зарур ахборотлар билан таъминловчи энг йирик халқаро компаниялардан бири ҳисобланади. Компанияга 1981 йилда Майкл Блумберг томонидан асос солинган бўлиб, 2019 йилги умумий даромади 10 млрд АҚШ долларини ташкил этган. Турли давлатларда 167 та ҳудудий филиалларга эга. Ҳозирда у 325 мингдан ортиқ доимий фойдаланувчиларга хизмат кўрсатади. Хусусан Bank of America, Citi group, Goldman Sachs, Morgan Stanley, JP Morgan каби йирик компаниялар унинг доимий мижозлари ҳисобланади.

     

     

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар
    TelegramFacebookInstagramYoutube

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech