Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    432SXmLMQiUS4LupispZrdubL-FpEv72

    Бугунги онлайн аукционларда тадбиркорлик ва кўп қаватли турар жой қуриш учун мўлжалланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар реализация қилинди. Аукцион савдолари қизғин ва курашларга бой тарзда ўтди. Ғолиб иштирокчилар аниқланган айрим савдолар натижаси билан танишинг.

     

    Кўп қаватли турар жой қуриш учун ер участкалари:

     

    1. Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Спутник қўрғонидаги бошланғич нархи 72,2 млн сўм бўлган 0,092 гектар ер участкаси учун 1,2 млрд сўм нарх тасдиқланди;

    2. Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги бошланғич нархи 4,3 млн сўм бўлган 0,04 гектар ер участкаси учун 613,8 млн сўм нарх тасдиқланди.

    Тадбиркорлик учун ер участкалари:

    3. Навоий вилояти, Навоий шаҳри, «Ёшлик» МФЙдаги бошланғич нархи 9,2 млн сўм бўлган 0,01 гектар ер участкаси учун 254 млн сўм нарх тасдиқланди;

    4. Навоий вилояти, Навоий шаҳри, «Янгиобод» МФЙдаги бошланғич нархи 9,2 млн сўм бўлган 0,01 гектар ер участкаси учун 831,9 млн сўм нарх тасдиқланди;

    5. Навоий вилояти, Хатирчи тумани, «Боғчакалон» маҳалласидаги бошланғич нархи 12,9 млн сўм бўлган 0,48 гектар ер участкаси учун 160 млн сўм нарх тасдиқланди;

    6. Қашқадарё вилояти, Касби тумани, «Муғлон» МФЙдаги бошланғич нархи 2,8 млн сўм бўлган 0,006 гектар ер участкаси учун 85,8 млн сўм нарх тасдиқланди.

    Ҳозирги пайтда e-auksion.uz савдо майдончасида тадбиркорлик учун 6,8 мингга яқин ер участкаси савдода турибди. Сиз ҳам онлайн аукционларда иштирок этиб ер участкаларига эга бўлинг!

     

     

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар
    TelegramFacebookInstagramYoutube

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech