Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    доверительное упра

    Агентлик хўжалик жамиятлари устав фондидаги давлат акция пакетлари ва улушларини ишончли бошқарувга бериш учун танлов эълон қилади

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2006 йилдаги “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 215-сонли қарори ва Адлия вазирлиги томонидан 16.09.2004 йилда 1410-рақам билан рўйхатга олинган “Давлат акциялар пакети (улушлари)ни ишончли бошқарувга бериш бўйича танловлар ўтказиш қоидалари”га мувофиқ 2020 йил 12 октябрда танлов ўтказилади.
    Унда инвестиция активларини ишончли бошқарувчилари ҳамда тижорат банклари қатнашиш ҳуқуқига эга.
    Аризачи Давлат активларини бошқариш агентлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

    • хўжалик жамиятининг давлат акция пакети (улуши)ни ишончли бошқариш бўйича ўтказиладиган танловда қатнашиш учун ариза;
    • ишончли бошқариш бўйича бизнес-режа (ичи кўринмайдиган конвертга жойлаштирилган ва аризачининг муҳри босилган ҳолда);
    • аризачи тўғрисида маълумот;
    • нотариал тартибда тасдиқланган давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган ҳужжатлар нусхаси, корхона Низоми ва унга киритилган ўзгартиришлар нусхалари (бир маротаба тақдим қилинади);
    • танлов қатнашчиси томонидан солиқ инспекциясида қабул қилинганлиги тўғрисида белги билан охирги ҳисобот даври ва охирги йил бўйича, танлов қатнашчиси томонидан тасдиқланган бухгалтерия балансидан нусха (бошқарувчи компания микрофирма ҳисобланган тақдирда охирги йилги баланси тақдим қилинади);
    • ариза берилаётган санада бюджет, бюджетдан ташқари тўловлар ва иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ идорасининг маълумотномаси;
    • охирги ҳисобот даври ва охирги йил бўйича молиявий ҳисоботлар ва молиявий ҳисоботлар бўйича аудитор хулосасидан нусха (Ўзбекистон Республикаси норезидентлари учун);
    • аризачининг мазкур соҳа ва қимматли қоғозларни бошқариш борасидаги иш тажрибаси тўғрисида маълумот.

    Ариза берувчининг бизнес-режаси қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олиши лозим:

    1. корхонанинг кучли ва заиф томонларини ёритган ҳолда унинг жорий ҳолати таҳлили;
    2. бозор (тармоқ) бўйича маркетинг изланишлари;
    3. соф фойданинг асосланган прогноз кўрсаткичлари (уч йилга).

    Қуйидагилар бўйича ишончли бошқарув фаолияти дастури:

    • акциядор (иштирокчи) сифатида давлат манфаатларини ифодалаш;
    • корхонанинг ривожланиш стратегиясини белгилаш;
    • корхона мулки сақланиши (бутлигини) ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
    • ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, корхона молия-хўжалик фаолиятини яхшилаш, давлат бюджети олдида мажбурий тўловлар ва иш ҳақи бўйича қарздорлик юзага келишини олдини олиш;
    • корхонада корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш ва уни такомиллаштириш;
    • корхона соф фойдасидан дивидендлар тўлаш ёки ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтириш орқали ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
    • давлат манфаатларини назарда тутувчи бошқа мажбуриятлар ва режалар.

    Танловда бир пайтда битта аризачига бир нечта хўжалик жамиятларининг давлат акция пакетлари (улушлари) ишончли бошқарувга берилиши мумкин. Ишончли бошқариш бўйича бизнес-режа ҳар бир корхона бўйича алоҳида конвертда муҳрланган бўлиши лозим.
    Аризалар 2020 йил 9 октябрь куни соат 16:00 гача Давлат активларини бошқариш агентлигининг биносида қабул қилинади.
    Агентлик манзили: Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 6-уй
    Индекс: 100000
    Электрон манзил: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
    Маълумот учун телефонлар: (71) 259-22-26, (71) 259-20-98

     

     

     

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар
    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech