Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    1598684567 deputat

       

    "Йўлқурилиш” АЖ ягона акциядорининг 2020 йил 11 сентябрдаги қарори билан Ерниязов Руслан Муптуллаевич мазкур жамият бошқарув раиси этиб тайинланди.

    Маълумот сифатида давлатимиз раҳбарининг 2019 йил декабрдаги тегишли ҳужжатларига кўра, “Йўлқурилиш” акциядорлик жамияти ташкил этилиши белгиланган. Шунга мувофиқ, жорий йил Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли буйруғига асосан, “Йўлқурилиш” АЖ ташкил этилган. Унинг ягона акциядори сифатида Давлат активларини бошқариш агентлиги белгиланган.

    Шунингдек, ягона акциядорнинг қарори билан жамият кузатув кенгаши таркиби ҳам тасдиқланди:

    Бекенов Сунатулла Хусанович – Давлат активларини бошқариш агентлиги директори;

    Назаров Шуҳрат Бахтиёрович – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари;

    Холмуродов Нозимжон Қосимович – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари;

    Абидов Акмал Джурабаевич – Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси;

    Арзикулов Нодир Шодиевич – Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи.

    Ушбу таркибда тасдиқланган кузатув кенгашининг биринчи мажлисида аъзоларнинг кўпчилик овози билан кенгаш раиси этиб, Бекенов Сунатулла Хусанович сайланди.

     

    Ахборот хизмати

     

     

     

     

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар
    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech