Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    photo 2020-09-30 19-57-22

    KPI тизими - Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (Key Performance Indicators, KPI) — мақсадларга эришишга ёрдам берувчи кўрсаткичларни шакллантиришга қаратилган ташкилотларнинг баҳолаш методикаси. KPI данфойдаланиш ташкилотга нафақат бозордаги ўрнини баҳолаш, балки фаолиятининг ички механизмларини ҳам кўриб чиқиш имконини беради.

    Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI) кўпинча мақсадларни сифат ва миқдорий ўлчашга ёрдам берувчи воситалар сифатида тушунилади. Қабул қилинган кўрсаткич қўйилган мақсадларга жавоб бермаса, ундан фойдаланишга ҳожат қолмайди. Бу KPI ни қўллаш учун тушуниши керак бўлган асосий тамойиллардан биридир. Умуман, мақсад ва вазифаларни белгилашнинг моҳияти, уларни қайта кўриб чиқиш ва бошқариш замонавий бошқарув техникасининг асосини ташкил этган тушунчадир.

    Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI) тизимида корхона менежменти ва ходимлари фаолияти сонлар орқали ўлчанади. Индикаторлар бўйича ҳисобот тайёрлангач, режалаштирилган мақсадга қанчалик даражада эришилгани, режалар қай даражада аниқ ва тўғри қўйилганини баҳолаш мумкин. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари натижаси стратегик ва тактик мақсадларга тузатишлар киритишга кўмак беради.

    Самарадорликнинг муҳимкўрсаткичи (KPI) дан фойдаланиш корхона ёки жамиятларга ҳам ва бундан алоҳида бўлимлар ва ходимларга нисбатан ҳам қўлланилади. Тизим корхонада меҳнатга ҳақ тўлашнинг мотивацион ва самарали тизимини кўрсаткичлар орқали кўриш имконини беради.

    Бироқ, кўрсаткичларни ҳисоблаш мумкин бўлиши зарур. Кўрсаткичларнинг икки асосий категорияси мавжуд – сифат ва миқдорий. Миқдорий кўрсаткичлар - бу ишлашни тавсифловчи молиявий кўрсаткичлар, шу жумладан даромад, фойда ва дебиторлик қарзлари. Сифат кўрсаткичлари, ўз навбатида, нотижорат кўрсаткичлар - мижозлар ташрифи режасини амалга ошириш, ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш, ходимлар айланмаси ва бошқалар.

    Бу жараённи бошқа тизимлардан афзаллиги шундаки, ташкилот раҳбарлари, акциядорлик жамиятлари ижро органларининг, аввало директорлар корпусининг акциядорлар олдидаги масъулиятини ошириш ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини кўтариш мақсадида ўрнатилган тартибга кўра, ижрочи директорлар ва кузатувчи кенгаш раисларини моддий рағбатлантириш ташкилот раҳбарлари, акциядорлик жамияти фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиши белгиланган.

    Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI) ходимлар, бўлимлар ва бутун корхонадаги ишчанлик фаоллигини назорат қилиш шароитини яратади. Бошқача айтганда, бу тизим ютуқлар даражаси ва унга эришиш учун қилинган харажатлар даражасини ўзида акс эттирувчи фаолият натижадорлигининг муҳим кўрсаткичидир.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йил 28 июлда “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги 207-сонли қарори билан қабул қилинган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI)ни иқтисодиётимизга жорий қилинишида биринчи бўлиб, корхоналарнинг зарар билан ишлаш фаолиятини, корхоналарда иш самрадаорлигини ёмонлашишини, ортиқча харажатларга, асоссиз рағбатлантиришларга, ресурслардан мақсадсиз фойдаланишга, ташкилотлар фаолиятидаги ношаффофликка, молиявий манбалардан мақсадсиз фойдаланишга чеклов қўяди.

    Қўшимча қилиб айтганда, Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тизими (KPI) вазифаси яъни, Компания фаолияти натижаларини баҳолаш. Стратегик вазифаларнинг аниқлигини таъминлаш, асосий эътиборни муҳим жараёнлар ва жиддий кўрсаткичларга қаратиш, фаолиятдаги кўрсаткичларнинг яхшиланаётгани ёки ёмонлашаётгани ҳақида хабардор қилиш, диққат-эътиборни талаб қилувчи жиддий омилларни бирхиллаштириш (идентификация қилиш)дан иборат.

    Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI) 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Республиканинг барча ҳудудларида устав капиталида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар ҳамда давлат корхоналари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш, ҳисобини юритиш жорий қилинди, ҳозирги кунда, Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи(KPI)мониторинг қилиш Агентлик томонидан олиб борилмоқда.

    Ҳисоблаш йўли билан олинган самарадорликнинг муҳим кўрсаткич миқдорлари уларнинг бизнес-режада белгиланган прогноз (мақсадли) миқдорлари билан ҳисобланган ва мақсадли миқдорнинг фоизли нисбати тарзида таққосланади.

    Барча самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи бўйича ўртача ҳисобланган миқдор корхонанинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигининг йиғинди кўрсаткичи сифатида ифодаланади.

    Корхонанинг ваколатли бошқарув органи қарорига асосан ижро этувчи орган фаолияти самарадорлиги қуйидагича эътироф этилади:

    Самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичи миқдори 40 фоиздан кам бўлса — қониқарсиз.

    - 40 фоиздан 60 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — паст даражада.

    - 60 фоиздан 80 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — етарли даражада эмас.

    - 80 фоиздан 90 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — ўртача даражада.

    - 90 фоиздан 100 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — етарли даражада.

    - 100 фоиздан ошса — юқори даражада.

    Ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигини баҳоламасдан ёки уларнинг фаолияти қониқарсиз ёҳуд паст даражада деб эътироф этилган тақдирда, устамалар белгилашга, мукофот пули ва бошқа моддий рағбатлантиришлар тўлашга йўл қўйилмайди. Ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигининг тизимли мониторингини ташкил этиш мақсадида, корхоналар Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтидаги тегишли шаклни тўлдириш йўли билан самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини электрон кўринишда марказга I чорак, ярим йиллик ва тўққиз ой якуни бўйича — ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30 - санасигача, йил якуни бўйича — ҳисобот давридан кейин 1 мартдан кечиктирмай тақдим этади.

    Агентлик томонидан мазкур корхоналар ижро органини KPI тизими таҳлили натижасига кўра, 2019 йил якунлари бўйича 1607 та (2018 йилга нисбатан 4 баробар кўп) давлат иштирокидаги корхоналарнинг 730 таси юқори, 154 таси етарли, 270 таси етарли эмас, 191 таси ўрта, 89 таси паст ва 173 таси қониқарсиз даражада эканлиги аниқланди (KPI натижаларини сайтга тўлдириш кўрсаткичи 2018 йилга нисбатан 4 баробарга ошди).

    Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органнинг самарадорлиги икки чорак мобайнида кетма-кет “паст” ёки “қониқарсиз” даражада бўлган 155 та корхонанинг кузатув кенгаши ва муассисига нисбатан қонунчилик талабларига асосан корхоналарнинг ижро орган раҳбарига нисбатан меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқилди.

    Корхонанинг самарадорлик даражасини ошириш учун фақатгина ижроия органининг KPI тизимини белгилаш эмас, балки корхонада меҳнат қилаётган барча ходимлар учун буни қўллаш мақсадида республикамизда самарали фаолият юритиб келаётган корхоналар амалиётини ўрганишни даврнинг ўзи тақоза этмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича Тадбирлар Дастури тасдиқланган бўлиб, мазкур Дастур билан давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида Низом ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган эди.

    Ушбу Фармон билан белгиланган вазифалар ва талабларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йил 28 июлда “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган ҳамда мазкур қарор билан “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида”ги Низом талаблари асосида амалга ошириб келинмоқда.

    Агентлик томонидан Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI) ривожлантириш ва уни татбиқ қилиниши ҳамда доимий равишда давлат иштирокидаги корхоналар ижроия органи фаолиятининг самарадорлиги ва ишчи ходимлар фаолиятини баҳолаш тизимини такомиллаштириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда, Ҳукумат топшириғига биноан Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI) тизимини янгитдан яъни, самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

    - Унда давлат иштирокидаги корхоналарда ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари (KPI) ни жорий этиш ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг раҳбарлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва бошқарилаётган корхона фаолияти самарадорлигидан келиб чиқиб, белгиланадиган бонус қисмини жорий этиш;

    - давлат иштирокидаги корхоналарда ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари (KPI) Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштирилмаган ёки уларнинг фаолияти қониқарсиз ёҳуд паст даражада деб эътироф этилган тақдирда, ижро этувчи орган аъзоларини рағбатлантирилишига йўл қўйилмаслиги;

    - давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижро этувчи органининг йил якунлари бўйича фаолияти самарадорлиги юқори баҳоланган тақдирда, соф фойданинг беш фоизигача бўлган миқдорда, белгиланган тартибда бир йўла тўланадиган бонус берилиши;

    - давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлиги натижаларини жойлаштириш учун қулай бўлган, унинг натижаларини ҳудудлар ва тармоқлар бўйича, фойдаланувчилар учун қулай шаклда кўриш ва самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини (KPI) автоматик тарзда ҳисоблаб чиқиш ва бошқа функцияларни акс эттирувчи тизими ишлаб чиқилиши;

    -давлат иштирокидаги корхоналарнинг иқтисодиётдаги улушини, уларни ялпи ички маҳсулот, экспорт ҳажмлари, асосий капиталга инвестициялар шаклланиши, ишлаб чиқариш ва аҳоли бандлигидаги улушларини ҳисоблаш ва ҳар чорак якуни бўйича мониторинг қилиш тизимини йўлга қўйиш;

    - давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестиция лойиҳалари, уларни давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлиги натижаларини жойлаштириш ва уни оммавий ошкор қилинадиган маълумотлар кўрсатиб ўтилиши белгиланган.

    Бундан ташқари, мазкур қарор лойиҳаси билан тасдиқланиши мўлжалланётган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI) аввалгисидан фарқи, демак суғурта ташкилотларига татбиқ этилаётганлиги, маҳаллийлаштириш дастури кўрсаткичининг бажарилиши, экспорт ва импорт параметрлари ва инвестиция дастурларининг бажарилиши, ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш коэффициенти ҳамда маҳсулот таннархини камайтириш кўрсаткичлари инобатга олинганлигини маълум қиламиз.


    Шавкат Маматов
    Агентлик департаменти бош мутахассиси

     

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар
    TelegramFacebookInstagramYoutube

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech