Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    photo 2018-08-14 15-37-21

    Агентлик, “KPMG” компанияси, Латвиянинг хусусийлаштириш жараёнлари билан шуғулланувчи “Possessors” агентлиги ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари иштирокида “Ўзбекистонда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқаришнинг ҳуқуқий ва институционал асосларини мустаҳкамлаш” ва “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган якуний семинар видеоконференция орқали ўтказилди.

     

    Ушбу вебинарда, Европа тикланиш ва тараққиёт банки грант маблағлари ҳисобига жалб қилинган “KPMG” ва “Dentons” юридик компанияларининг консультантлари томонидан мазкур лойиҳалар юзасидан якуний тақдимотлар ўтказилди.
    “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мамлакат қонунчилигига мувофиқлиги ва Агентлик иштирокининг аҳамияти муҳокама қилинди.
    Ўз навбатида, экспертларнинг халқаро тажрибага таянган ҳолда хулосалари ва таклифлари тингланди.
    Вебинар сўнгида, бажарилган ишлар ва яқин ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирилиб, алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олинди.

     

     

     

     

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар
    TelegramFacebookInstagramYoutube

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech