Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    рабместа

    Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Геология соҳасидаги қуйидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига хорижлик мутахассислар мустақил аъзо сифатида жалб этилди:

    1. “Тошкентгеология” АЖга:

    Ким Георгий Петрович – Минералогия, геокимё ва ноёб элементларнинг кристал кимёси институти бош директорининг биринчи ўринбосари (Россия);

    2. “Қизилқумгеология” АЖга:

    Nail Yildirim – Геология соҳаси бўйича хорижий мутахассис (Туркия);

    3. “Самарқандгеология” АЖга:

    Kim Sahng-Yup  – Минерал ресурслар институти директори маслаҳатчиси (Жанубий Корея);

    4. “Гиссаргеология” АЖга:

    Кадир Девели – Кон иши ва геология бўйича менеджер (Туркия);

    5. “Сурхонгеология” АЖга:

    Ким Ин Жун – Жанубий Кореянинг Геология фанлари ва минерал ресурслар институти (КИГАМ) бош тадқиқотчиси;

    6. “Уранкамёбметгеология” АЖга:

    Дегтяренко Владимир Григорьевич – “Уранцветмет” АЖ Директорлар кенгаши раиси (Россия).

    Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Давлат геология қўмитаси таркибига кирувчи 6 та давлат корхоналари юқорида номлари қайд этилган акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилган.

    Мазкур акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш мақсадида, кузатув кенгашлари ташкил этилиб уларнинг таркибига хорижий экспертларни жалб этиш назарда тутилган.

    Шунга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Давлат геология қўмитаси билан ҳамкорликда ушбу жамиятлар кузатув кенгаши таркибига номзодлар шакллантирилиб, жамият таъсисчилари бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг тегишли ҳудудий бошқармаларининг 2020 йил 5 октябрдаги қарорлари билан кузатув кенгаши таркиби тасдиқланган.

     

     

     

     

     

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар
    TelegramFacebookInstagramYoutube

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech