Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    766477034

    Агентлик томонидан марказий аппарат таркибий тузилмалари, ҳудудий бошқармалари ходимлари учун “Ягона миллий баҳолаш стандартлари асосида давлат мулки объектларини баҳолаш хусусиятлари” мавзусида онлайн семинар ўтказилди.

    Унда ҳалқаро баҳоловчи малака сертификатига эга Зухриддин Ниғмонхонов маъруза қилди. “Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандарти” талабларини амалиётга тадбиқ этиш ва хусусийлаштиришда баҳолаш юзасидан тушунтиришлар берилди.

    Хусусан, хусусийлаштириш соҳасида давлат сиёсати, Ягона миллий баҳолаш стандартларининг умумий жиҳати, стандартда активларнинг турлари, стандартни қўллаш тартиби (методикаси) ҳамда тавсиявий аҳамияти, шунингдек янги қабул қилинган стандартни асосий фарқлари тушунтирилди.

    Шу билан бирга, Давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришда баҳолаш учун қўлланиладиган янги қабул қилинган — «Ягона миллий баҳолаш стандартларни» амалдаги (МБМС) стандартлардан асосий фарқлари ва уларни баҳолаш натижаларига таъсири бўйича фикрлар алмашилди.

    Семинар якунига тегишли масалалар юзасидан савол-жавоблар бўлди. Иштирокчилар ўзларига керакли маълумотларга эга бўлдилар.

     

     

     

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар
    TelegramFacebookInstagramYoutube

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech