Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    қарор

     

    “Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори (674-сон, 30.10.2020 й.) қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ қуйидагилар белгиланмоқда:

    • вазирликлар ва идораларнинг расмий веб-сайтларида мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функциялари амалга оширилаётган давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий маълумотлари ва молия-хўжалик фаолиятининг кўрсаткичларини ошкор этадилар.

    дизайн1

    Шу жумладан:

    • устав фонди миқдори ва ундаги давлат улуши;
    • ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари;
    • ишлаб чиқариш кўрсаткичлари;
    • иш ўринлари сони;
    • корхоналар бошқарув ва назорат органлари таркиби.

    2021 йил 1 январдан бошлаб давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайти бўлиши лозим.
    Веб-сайтларда:

    • иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик маълумотлар, ҳар чоракда йиллик бизнес-режанинг бажарилиши ва стратегик мақсадларга эришиш кўрсаткичлари жойлашитирилиши лозим;

    Давлат активларини бошқариш агентлигининг маҳсус ахборот тизимида ҳар чорак ва йил якунлари бўйича (чорак тугагандан сўнг 40 кун ичида, молия йилининг 25 февралигача):

    • бизнес-режа бажарилиши кўрсаткичлари;
    • ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш;
    • солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар;
    • ташқи қарздорлик;
    • маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳалари бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирадилар.

    Веб-сайтларга қўйиладиган талаблар тегишли вазирлик ва идоралар томонидан биргаликда ишлаб чиқиладиган низом билан тартибга солинади.

     

    Вазирлар Маҳкамаси қарори

     

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech