Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    встречасуоик

     

    Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets” АЖ бошқаруви ва Ўзбекистон-Уммон инвестиция компанияси (ЎУИК) ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
    Учрашувда Ўзбекистон-Уммон инвестиция компанияси Бош директори жаноб Аон Ал Баҳрани, “UzAssets” АЖ инвестиция компанияси бошқаруви раиси в.в.б. Акрам Мухаматқулов, шунингдек иккала ташкилотнинг масъул вакиллари иштирок этди.

    встреча с уоик

    Агентликнинг “UzAssets” инвестиция компанияси вакиллари томонидан компаниянинг корпоратив тақдимоти, акция пакетлари ва улушларни сотиш орқали стратегик ва портфель инвесторларни жалб қилиш бўйича мақсад ва вазифалар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.
    Корхоналарни бошқариш самарадорлигини ошириш, инвесторлар билан ҳамкорликни кучайтириш ва Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш муҳимлиги таъкидланди.
    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони моҳияти ва мақсади ҳақида, мамлакатимиз иқтисодиётининг истиқболли тармоқларидаги 600 дан ортиқ давлат корхоналаридаги улушлар сотилиши тўғрисида маълумотлар берилди.
    Ўз навбатида, Ўзбекистон-Уммон инвестиция компаниясининг фаолияти, инвестиция ва корпоратив фаолиятнинг асосий йўналишлари таништирилди.
    Томонлар хусусий сармояларни жалб қилиш, биргаликда “Road–show” дастурлари ва инвестиция форумларини ташкил этиш истиқболлари ва имкониятларини муҳокама қилдилар. Активларни бошқариш, консалтинг хизматлари ва активларни сотишдан олдин тайёрлаш масалаларида фикр алмашилди.
    Томонлар миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича яқин ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech