Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    1.0

     

    Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Президентнинг "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" ги Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириб бериш мақсадида семинар ўтказилди.

    бек 2184

    Унда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Сунатулла Бекенов (видеоконференц алоқа орқали Самарқанддан), Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Атабек Назиров,  халқаро молия институтлари ва нуфузли хорижий аудиторлик компанияларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ва фонд бозорининг профессионал иштирокчилари қатнашдилар.

    3.0

    Тадбир бошида Суннатулла Бекенов Фармоннинг амалий жиҳатлари ва хусусийлаштириш жараёнини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида тушунча берди. Ўз навбатида, Отабек Назиров ўз нутқида Фонд бозори профессионал иштирокчиларининг давлат активларини хусусийлаштириш ва инвестицияларни жалб этиш борасидаги фаолиятини жадаллаштириш, уларга яратиладиган имкониятлар тўғрисида гапирди.
    4.0

    Шунингдек, тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «UzAssets» АЖ инвестиция компанияси бошқаруви раиси Акром Мухамматқулов сўзга чиқиб, Фармонга мувофиқ сотилиши белгиланган корхоналарнинг сотуволди тайёргарлик ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш жараёнларини ташкил этиш ишлари ҳақида маълумот берилди.
    5.0

    Семинар давомида, шунингдек, қисқа вақт ичида бутун республикани қамраб олган, яқинда яратилган лойиҳа - Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси ҳақида сўз юритилди. Маълумки, ушбу клиникалар мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида ташкил этилган. Давлат объектларини сотиб олиш, шунингдек корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш билан боғлиқ ҳар қандай савол туғилганда тадбиркорлар унга мурожаат қилишлари мумкин. Бундан ташқари, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида ҳар куни соат 12:00 дан 13:00 гача "Ўзбекистон" телеканалида “Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси” кўрсатуви онлайн намойиш этилади.

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech