Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    сама

     

    Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) “Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятида корпоратив бошқарувни жорий этиш” лойиҳаси доирасида Агентлик ходимлари учун ўқув вебинари ташкил этилди.
    Мазкур вебинарда, халқаро эксперт Р.Фредерик томонидан истиқболли хориж тажрибалари асосида ишлаб чиқилган корпоратив бошқарув тизимининг баҳолаш мезонлари юзасидан иштирокчиларга тақдимот ўтказилди.
    Хусусан, мазкур баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига тадбиқ этиш механизмлари, шунингдек амалиётда қўллашдаги афзалликлар юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
    Ўз навбатида, тадбир иштирокчиларининг хориж мамлактларининг корпоратив бошқарув соҳасидаги тажрибалари, жумладан корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мезонлари юзасидан берган саволларига халқаро экспертлар томонидан тегишли жавоблар берилди.
    Вебинар сўнгида Осиё тараққиёт банки вакиллари ҳамда халқаро эксперт томонидан корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мезонларини давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига тадбиқ этилиши уларнинг иқтисодий ҳамда ижтимоий ривожланишига катта туртки бўлиши таъкидланди.

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech