Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    главная

     Заводда ГДС (дизел ёқилғисини олтингугурт бирикмаларидан тозалаш) қурилмасидаги 1,3 миллион АҚШ доллар қийматли катализатор алмаштириш йўли билан биринчи босқич ишлари амалга оширилиши, «Евро-4» ва «Евро-5» маркали дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши бўйича тантанали тадбир бўлиб ўтди.

    коллектив Унда  энергетика вазири ўринбосари Беҳзот Норматов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ФНҚЗ директори Ҳабиб Латипов, «Jizzakh Petroleum» бош директори Шокир Файзуллаев иштирок этди. Улар заводда замонавий ва экологик жиҳатдан тозароқ дизел ёқилғисини ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши нафақат вилоят, балки республика иқтисодиётини юксалтиришда муҳим қадам эканини таъкидлаб ўтишди.

    старт Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи бош муҳандиси Дилшод Ўринбоевнинг  маълум қилишича, модернизация қилиш инвестиция лойиҳасига кўра, 2020-2023 йилларда ФНҚЗда гидрокрекинг ва изомеризация (ёқилғи ва мой маҳсулотлари олиш усули) жараёнларини босқичма-босқич жорий этиш ҳамда «Евро-5» стандартидаги АИ-92 автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси, Jet А-1 авиаёқилғиси ҳамда II/III гуруҳга мансуб мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган. 

    обшая 

    Франциянинг «Axens» компанияси етказиб берадиган ускуна ва жиҳозларнинг лицензияри сифатида, Буюк Британиянинг «Amec Foster Wheller – WOOD» компанияси эса асос лойиҳасини ишлаб чиқарувчи сифатида иш юритмоқда.
    Айни пайтда мазкур заводнинг ГДС (дизел ёқилғисини олтингугурт бирикмаларидан тозалаш) қурилмасидаги 1,3 миллион АҚШ доллар қийматли катализатор алмаштириш йўли билан биринчи босқич ишлари амалга оширилиб, «Евро-4» ва «Евро-5» маркали дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech