Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    семинар1111

     

    расм1

    Маълумки, жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни такомиллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
    Мазкур Фармон билан корхоналарда истеъмолчига йўналтирилган замонавий бошқарув усуллари, очиқлик, шаффофлик ва бозор тамойилларини жорий этиш, таннархни пасайтириш орқали даромадларни ошириш, ислоҳотлар жараёнида хусусий капитал иштироки учун кенгроқ имкониятлар яратиш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш мақсадида 3 мингга яқин давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш белгиланган.
    Хусусан, Фармон билан корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиладиган, операцион самарадорлиги ошириладиган 39 та давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати тасдиқланган.
    Бунда, Давлат активларини бошқариш агентлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда, ҳар бир корхона учун нуфузли халқаро консалтинг ташкилотларини танлов асосида жалб қилган ҳолда молиявий соғломлаштириш, операцион самарадорликни ошириш ҳамда ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини (жорий фаолияти, инвестиция лойиҳалари ва уларни молиялаштиришнинг аниқ манбалари – молиявий моделини) ишлаб чиқиш, кузатув кенгаши ва ижроия органи таркибига чет эллик соҳа мутахассисларини (жумладан, ватандошларни) халқаро танлов асосида жалб қилиш ҳамда носоҳавий активларни аниқлаш ва уларни қисқартириш назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ҳар бир корхона кесимида “йўл хариталари” ишлаб чиқади.

    расм2

    Шу сабабли, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ташкил қилинган бугунги семинарга Президент Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига корпоратив бошқарув ва молиявий аудитни жорий этиш орқали уларнинг операцион самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан зарурий тушунтиришлар бериш мақсадида ушбу корхоналарнинг раҳбар ходимлари таклиф қилинган.

    Шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлигининг асосий фаолият йўналишларидан бири - давлат иштирокидаги корхоналарда ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари (KPI) тизимини жорий этиш орқали уларнинг самарадорлигини оширишни таъминлашдир.
    Корхонанинг самарадорлик даражасини ошириш учун фақатгина ижроия органининг KPI тизимини белгилаш эмас, балки корхонада меҳнат қилаётган барча ходимлар учун буни қўллаш мақсадида республикамизда самарали фаолият юритиб келаётган корхоналар амалиёти ҳам ўрганиб борилмоқда.
    Шу сабабли, семинарда хорижий инвестициялар иштирокидаги “Ўзбекистон Бритиш Американ Тобакко” ҚК АЖ ҳамда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ вакиллари ўз корхонасида жорий қилинган KPI тизими бўйича тақдимот ўтказишди ва тақдимотда 100 дан ортиқ давлат иштирокидаги корхоналар раҳбарлари ва ходимлари видеоконференцалоқа (ВКС) тизими орқали иштирок этди.
    1994 йилда ташкил этилган “ЎзБАТ” ҚК АЖга “Бритиш Американ Тобакко” компанияси томонидан жалб қилинган инвестициялар миқдори 400,0 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб, бугунги кунда минг нафардан ортиқ маҳаллий мутахассислар меҳнат қилаётган мазкур корхона маҳсулотлари АҚШ, Германия, Туркия, Малайзия, Жанубий Африка ва Россия каби дунёнинг 10 дан ортиқ давлатларига экспорт қилинади.

    расм3

    Корхонада нафақат ижроия орган аъзолари учун, балки ҳар бир ходим учун KPI тизими қўлланилиб, кўрсаткичларнинг бажарилиш даражасига қараб ходимлар қўшимча рағбатлантирилиб борилади.
    Шунингдек, “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖда меҳнат қилаётган 200 нафардан ортиқ ходимнинг ҳар бирига KPI тизимини белгилаш юзасидан амалий ишлар олиб борилаётганлиги ва амалиётга жорий этишдан кутилаётган натижалар юзасидан маълумотлар берилди.

    расм4

    Зеро, KPI тизимини жорий этиш – бу корхонанинг стратегик мақсадларига эришишда ёрдам берувчи муҳим ва замонавий воситадир. Бундай кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳар қандай корхона учун доимий равишда ўз молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиб бориш ва стратегик вазифаларни амалга ошириш жараёнини баҳолаб бориш имкониятини яратади.


    Давлат активларини бошқариш
    агентлиги ахборот хизмати

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech