Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    рекламак

     

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан, эндиликда республика ҳудудларида ташқи реклама объектларини ўрнатиш ҳуқуқини олиш ҳам фақатгина «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади.

    Бугун, 11 ноябрь куни e-auksion.uz сайтида ташқи реклама объектларини ўрнатиш ҳуқуқи учун онлайн аукцион савдолари ўтказилди. Натижада жами бошланғич нархи 6,1 млн сўм бўлган 12 та объект 12,3 млн сўмга сотилди.

    Мисол учун, Самарқанд вилояти, Булунғур туманидаги бошланғич нархи 507 минг сўм бўлган LED монитор ўрнатиш ҳуқуқи учун 3,3 млн сўм тасдиқланди.

    Маълумот учун, ҳозирги кунда e-auksion.uz савдо майдончасида Тошкент вилоятидан 22 та, Самарқанд вилоятидан 708 та ташқи реклама объектларини жойлаштириш ҳуқуқи савдода турибди.

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech