Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    обложка

    Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш, айниқса, давлат корхоналари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисида йиғма ҳисобот ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда.
    Шунга кўра, жорий йил 9-,10-,11- ноябрь кунлари Агентлик, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари иштирокида йиғма ҳисобот жаҳон тажрибасида қанчалик самара бергани ҳамда мазкур ҳисоботнинг амалдаги шакллари муҳокамасига бағишланган видеоконференция бўлиб ўтди.
    Унда Агентлик вакиллари давлат корхоналарини самарали бошқариш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида давлат корхоналарида замонавий корпоратив бошқарув тизими жорий этилаётгани, ислоҳотларни жадаллаштиришга оид қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар юзасидан батафсил маълумот бердилар.
    Шунингдек, халқаро молиявий институтлар вакиллари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берар экан, давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисида йиғма ҳисоботни амалиётга жорий этиш жуда муҳим ва тўғри қарор эканини алоҳида таъкидланди.
    Халқаро экспертлар йиғма ҳисоботни амалиётга татбиқ этиш юзасидан Янги Зеландия, Буюк Британия каби давлатларнинг илғор тажрибаси мисолида унинг ишлаш механизмлари тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтдилар. Шу билан бирга, халқаро молиявий институтлар вакиллари мазкур ҳисоботни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдириб, яқин кунларда ушбу масала юзасидан илғор хориж тажрибасига асосланган ўз таклифларини йўллашини маълум қилдилар.

     

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech