Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    раддия3

     

    Davletov.uz телеграм каналида Давлат активларини бошкариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан Trailblazer автомобили харид қилингани ҳақида хабар тарқатилди.

    Давлат активларини бошқариш агентлиги мазкур ахборотга жавобан қуйидагиларни маълум қилади. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси жорий йил 2 ноябрь куни давлат харидлари сайтига Қорақалпоғистоннинг ҳудуд шароитларида фойдаланиш мақсадида автомобилнинг йўл танламас тури бўлган Trailblazer автомобилини харид қилиш бўйича эълон берган ва жорий йил 9 ноябрга қадар пул ўтказиш шарти билан шартнома тузилган.

    Лекин, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқда кенг жамоатчилик томонидан билдирилаётган турли фикрлар инобатга олинган ҳолда агентлик томонидан ушбу хариддан воз кечилган ва автомобил сотиб олинмаган.

    Шунга кўра, Davletov.uz телеграм канали мутасаддиларидан ҳар бир хабарни эълон қилишдан олдин уни аниқлаштириб, кейин омма эътиборига ҳавола этишларини сўраб қоламиз.

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech