Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    переговорыы

     

    Давлат активларини бошқариш агентлиги «CERT Group» компанияси билан коррупцияга қарши бошқарувнинг халқаро ISO 37001:2016 стандартини "Коррупцияга қарши бошқарув тизими" бўйича Агентлик ва унинг таркибий ташкилотлари фаолиятига татбиқ этиш юзасидан музокаралар ўтказди.
    Ушбу стандарт коррупциянинг олдини олиш, аниқлаш ва унга қарши чоралар кўриш, шунингдек коррупция хатарларини минималлаштириш бўйича мақбул ва мутаносиб чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлайди.
    2019 йилда Агентлик ташкил этилиши билан тузилма таркибида Ички назорат ва комплаенс хизмати ташкил этилди. Унинг асосий вазифалари Агентлик фаолиятидаги коррупциянинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга йўл қўймасликдир.
    Бугунги кунга қадар Агентлик консалтинг компанияси билан биргаликда бир қатор ички меъёрий ҳужжатларни тасдиқлади. Шунингдек амалдаги ҳужжатлар халқаро ISO 37001:2016 стандартга мувофиқлаштирилди.
    Маълумот учун: Европа аккредитациясига эга бўлган CERT International сертификатлари 80та мамлакатда тан олинган. CERT INTERNATIONAL барча асосий ISO стандартлари - ISO - ISO 9001, ISO 14001, ISO 22000, ISO 45001, ISO 50001, ISO 37001 учун сертификатлар беради.

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech