Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    финотчет34

     

    Ҳурматли юртдошлар! 

    Давлат активларини бошқариш агентлиги барчангизни Давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисида Низом лойиҳасини муҳокама қилиш учун таклиф этади!

     

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 674-сон Қарорининг 2-банди бажарилишини таъминлаш мақсадида Агентлик томонидан Давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низоми лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) бироздан сўнг жойлаштирилади.

    Низомда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган барча хўжалик жамиятлари, давлат унитар корхоналари ҳамда давлат органлари таъсисчи ҳисобланган унитар корхоналар ўз расмий веб-сайтига эга бўлиши ва уларда қуйидаги маълумотларни жойлаштириши ва ошкора этиши белгиланмоқда:

    • корхона тўғрисидаги асосий маълумотлар;
    • бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;
    • корхона томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, матбуот-релизлар ва кундалик фаолият тўғрисидаги бошқа ахборот;
    • Давлат иштирокидаги корхона ва унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;
    • корхонанинг улуши мавжуд бўлган корхоналар, бўш турган, фойдаланилмаётган, носоҳавий активлари ва улар тўғрисидаги асосий ахборотлар;
    • бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар;
    • бошқарув ва назорат органларига тўланган рағбатлантириш миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар;
    • йиллик молия-хўжалик фаолиятни текшириш натижалари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосаси;
    • корхона устав фондининг ёки активларининг 50 фоизидан ортиқ миқдорда кредит олинганлиги;
    • корхона активларининг 10 фоизидан ортиғини ташкил этадиган корхонанинг бир марталик битимлари;
    • корхона томонидан йирик битимлар ва манфаатдор шахслар билан битимлар тузилганлиги.

     

    Низом лойиҳаси 15 кун давомида муҳокама этилиши кутилмоқда.

    Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech