Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  • eye  
       
     

    68e19ee40ab24fc4ce2a02019 йил 1 май куни Давлат активларини бошқариш агентлигида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ҳамда Франция ривожланиш агентлиги вакиллари ҳамкорлигида “Иқтисодиёт бошқарувини яхшилаш дастури доирасида техник ёрдам кўрсатиш” масаласида учрашув бўлиб ўтди.

    68e19ee40ab24fc4ce2a0

    ОТБ ва Франция ривожланиш агентлиги маслаҳат гуруҳларининг асосий мақсади - Ўзбекистоннинг иқтисодиёт соҳаларини ривожланишига доир муаммоларни тадқиқ қилиш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш, уларнинг бошқаришни такомиллаштириш, Давлат активларини бошқариш агентлигида персонални бошқариш ва имкониятларни (потенциалини) кенгайтириш бўйича техник кўмак ажратиш масалаларини муҳокама қилиш ҳисобланади.

    Учрашув давомида ОТБ ва Франция ривожланиш агентлиги вакиллари Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги инфратузилмаси, корпоратив бошқарувни яхшилаш, давлат активларини бошқариш механизмлари, хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларида давлат активларининг сотилишига доир масалалар билан яқиндан танишдилар.

    e8ea0fe6faa49d19cf498

    Учрашув якунига кўра иштирокчилар Давлат активларини бошқаришни ривожлантиришга доир лойиҳаларни сармоялаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик юритишга келишиб олдилар.

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech